Рамазонни кутиб: Ҳам ибодат, ҳам табобат...

15:00 15.04.2019 588

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Рўза тутинглар, сиҳҳат топасизлар” деган Ҳадиси шарифларидан куч олиб изланишлар олиб борган туркиялик проффессор Рамазон Йигитўғли фойдали натижаларга эришди. Рўза юрак атрофини ёғ босишига шифо бўлишини аниқлаган Йигитўғлининг фикрича, танадан бир қанча касаллик келтириб чиқарувчи заҳарли моддалардан ҳам рўза ёрдамида халос бўлиш имкони борлигини таъкидлади. Олим рўза ва рўзага ўхшаш очлик ҳолатларида оёқ варикозларидан қутулиш, бронхиал астма, рематоид артирит, экзема ва псориаз касалликларининг соғайишига ёрдам беришини, шунингдек, танадан бундай хасталикларни келтириб чиқарадиган заҳарли токсинларни йўқотишга сабаб бўлишини айтиб ўтди.

Бир неча аср аввал “Ҳамма нарсанинг покловчиси (закоти) бўлади. Баданнинг покловчиси (закоти) рўзадир” дея марҳамат қилган севикли Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нақадар ҳақ эканликларини бугун вақт ва илм-фан тасдиқламоқда.

Рўза танани биологик тозаловчи восита эканига ишора қилган Йигитўғли, йил бўйи вужудда чарчаган ва эскирган ҳужайралар рўзада дам олиб, янгиланишини таъкидлади. Нормал қора талоқ 2 ёки 5 фоиз ёғдан иборат бўлишини қайд этган, профессор, ёғ босган қора талоқда бу ҳолат 25-50 фоизни ташкил қилишини алоҳида урғулади. Рўза давомида кам калория олингани учун, қора талоқ зарарли ёғлардан қутулиб, танага глюкоза етишини таъминлайди. 

– Рўза суннатга уйғун равишда тутилса ва саҳарли, ифторликда кўп ейилмаса бир ой мобайнида қора талоқ ортиқча ёғлардан қутулади, – дейди профессор Рамазон Йигитўғли. Шунингдек, рўза юракни ёғ босишига шифо бўлишини таъкидлаган Йигитўғли, рўза давомида юрак мускулларининг ёғ сарфлаш ҳаракати икки ҳиссага ортгани учун, бу пайтда юрак хуружига учраган кишиларда касаллликни енгиб ўтиш кучи рўза тутмаганларга нисбатан икки ҳисса ортишини эслатиб ўтди. Шунингдек Йигитўғли, юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморлар Рамазон ойида дарддан фориғ бўлиши эҳтимоли юқорилигини ҳам таъкидлади.

Рўза танани стрессга кўниктиради

Рамазон ойида кундузлари оч, кечалари саҳарликка турган рўзадорларнинг биологик ҳордиқ соатлари ўзгаришини таъкидлаган, Йигитўғли, бу ҳолат организмда стрессга йўл очишини ифодалади. Рамазон ойининг иккинчи ҳафтасидан бошлаб тана стрессга кўникишини  таъкидлаган профессор жумладан шундай деди:

– Тана ҳарорати паст бўлади, юрак секин ишлайди,  нафас олиш тезлиги пасаяди. Рўза тутиш стрессни машқ қилишдек танани стрессга мослаштиради.

Касаллик чақирувчи  кучли кимёвий моддалар ривожланиши учун темир моддасига эҳтиёж борлигини таъкидлаган Йигитўғлининг маълумотларига кўра, темир миқдори паст бўлиши заҳарли моддалар кўпайишининг олдини олади.  Заҳарли моддалар асосан ёғ тўқималарида тўпланиб қолади. Очликда ёғлар эригани учун очиқда қолган организмдаги моддалар  рўза жараёнидаги очликда тозаланади.

Демак, юқоридаги қайдлардан келиб чиқадики, йил давомида организмда йиғилган касаллик чақирувчи моддалардан қутулиш ва танадаги бошқа ҳужайраларнинг тозаланиши учун Рамазон ойи давомида суннатга мутаносиб равишда рўза тутиш керак экан. Аслида, Аллоҳ бандаларига фарз қилган ҳар бир амалда биринчи ўринда банданинг фойдаси туради. Шунинг учун ҳам рўза нафақат ибодат ва Роббимизга маҳбуб бўлиш ойи, балки жисмимиз ҳам хасталиклардан покланадиган муддатлигига ҳам шубҳа йўқ. Аллоҳ таоло ҳамммизни муборак Моҳирамазонга соғ-саломат ва ҳаловатли қалб билан етказсин! (Амин!)

Умида АДИЗОВА тайёрлади

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!