Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Рамзан Қодиров: «Ичкерия учун курашганимизда қаерда эдингиз»

6349

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Польша бош вазири Матеуш Моравецкининг «Ичкерия мустақиллигини қўллаб-қувватлаш» зарурлиги ҳақидаги сўзларига изоҳ берди.

«Биз Ичкерия учун курашганимизда қаерда эдингиз, нега бизни қўллаб-қувватламадингиз, энди эса тўсатдан мавжуд бўлмаган давлатни қўллаб-қувватлашга қарор қилдингиз?», - деб сўради Чеченистон раҳбари.

«Польша бош вазирига саволим бор: сиз тарихни ўқийсизми? Муҳожирликдаги ҳукумат нима эканлигини биласизми? Улар хоинлар. Ҳатто Масхадов ҳам бир пайтлар уларни сотқин, деб эълон қилган эди.

Халқимиз тақдири шу халқнинг қўлида. Биз ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаб олдик: биз Россиянинг бир қисми сифатида яшашни хоҳлаймиз. Ва ҳар куни биз бу танлов тўғри эканига ишонч ҳосил қиламиз. Нега бирдан мавжуд бўлмаган давлатни қўллаб-қувватлашга қарор қилдингиз?», - деди Қодиров.

У Мораветскини фикрини ўзгартиришга ва халқдан кечирим сўрашга ундади.

"Чунки сиз алдаяпсиз. Полша халқига эса муносиб раҳбарлар бўлишини тилайман”, - дея хулоса қилди у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон-Саудия Арабистони келишувининг геосиёсий аҳамияти: АҚШ ўйиндан чиқарилдими?

82 20:30 22.03.2023

Таровеҳ муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

250 19:42 22.03.2023

Энг яхши табиб

334 19:15 22.03.2023

«Пекин Ашхобод билан муносабатларга катта эътибор беради» — Си Цзинпин

282 18:40 22.03.2023

РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР

31 18:05 22.03.2023

Асад режими Ҳалаб аэропортига ҳаво ҳужуми юзасидан Исроилни айбламоқда

248 17:10 22.03.2023
« Орқага