Янгиликлар

Рамзан Қодиров коронавирусга чалинганликда гумонланиб шифохонага ётқизилди

480

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Москвадаги клиникалардан бирига ётқизилди. Россия ОАВнинг ёзишича, у коронавирусга чалинган бўлиши мумкин. 

Қодировда бир неча кун аввал шамоллаш белгилари пайдо бўлган, кейин эса унинг аҳволи ёмонлашган. Маҳаллий шифокорлар унга Москвадаги касалхоналарга мурожаат қилишни тавсия этган ва Қодиров самолётда пойтахтга келган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, Қодировнинг ўпкаси зарарланган, у шифокорлар назоратида экани айтилмоқда. 

Чеченистон ҳукумати журналистларга Рамзан Қодировнинг аҳволи ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Рамзан Қодиров коронавирусга чалинганидан кейин илк марта омма олдида кўриниш берди

1107 10:00 27.05.2020

Чечен парламенти спикери Рамзан Қодировнинг соғлиги ҳақида гапирди

1446 19:05 23.05.2020

Рамзан Қодиров Чеченистон чегаралари очилмаслигини эълон қилди

1358 19:00 01.05.2020

Чеченистон ва Москва муносабатлари: Қодиров Бош вазирга бўйсунмаяптими?

5430 19:30 08.04.2020

Рамзан Қодиров Чеченистон чегараларини ёпиб қўйди

1296 14:30 02.04.2020
« Орқага