Янгиликлар

Рамзан Қодировни танқид қилган блогер отиб кетилди

6767

4 июнь куни Австриянинг Герасдорф шаҳридаги савдо марказларидан бирида чеченистонлик 43 ёшли блогер Мамихан Умаров отиб кетилди. Ўқ унинг бошига теккан, дея хабар беради «Евроньюс». 

Ушбу қотиллик бўйича икки Россия фуқароси қўлга олинди, уларнинг ҳар иккиси ҳам чеченистонлик. 

Австрияда Мартин Бек исмини олган ва Ютубда “Веналик Анзор” номидаги канални юритган Мамиханов Чеченистон ҳукуматини, хусусан, мамлакат раҳбари Рамзан Қодировни ашаддий танқид қилиб келган. Шунингдек, у бир пайтлар Россияга қарши жангларда қатнашганини эътироф этган, Украина разведкаси билан ҳамкорлик қилган.  

Мамихан Умаров Австрияда 2005 йилдан бери яшаб келаётган эди. 

Умаровнинг ўлдирилиши Европада яшаётган чеченларга қарши охирги бир йилда уюштирилган тўртинчи суиқасд бўлди. 2019 йилнинг августида Германияда Зелимхан Хангошвили, 1 февралда Францияда Имран Алиев, 26 февралда эса Швецияда Тумсо Абдураҳманов ўлдириб кетилган эди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Рамзан Қодиров АҚШнинг санкциясига учради

1776 10:00 21.07.2020

Рамзан Қодиров Путиннинг умрбод президент бўлишини таклиф қилди

1306 08:44 01.07.2020

Рамзан Қодиров Дижондаги чеченларни ҳимоя қилди

1157 14:00 20.06.2020

Грузиялик журналистни Рамзан Қодиров ўлдирмоқчи бўлганмиди?

1746 07:00 18.06.2020

“Тўй кортежи машиналарини тортиб олиб, сотиб юборинглар” – Рамзан Қодиров

1763 14:30 15.06.2020
« Орқага