Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Рамзлар мамлакати

2149

Истилочилар бутхонаси, давлат тилида иш юритиш масаласидаги полемика, ЕОИИга аъзолик ва Прагадаги совет маршали Коневнинг ҳайкали (суратда) - буларнинг барчасини бирлаштириб турувчи нарса - рамзлар ва бу Путин Россиясининг ҳам ички, ҳам ташқи сиёсатини белгиловчи асосий омиллардан биридир.

Владимир Кара-Мурза Forign Policy'га айтганидек, "Россия - рамзлар мамлакати". Апрель бошида Чехия пойтахти Прага шаҳридаги парклардан биридан қизил армия маршали Коневнинг ҳайкали олиб ташланиши билан боғлиқ машмашалар буни яна бир марта яққол кўрсатди.

Марказий ва Шарқий Европада рус аскарларининг ҳайкаллари олиб ташланиши ҳар доим Россиянинг кескин норозилигига сабаб бўлган, бироқ бу сафаргиси ўзининг агрессияларини оқлаш учун Совет армиясини кўкка кўтаришга тобора уринаётган Путин режими томонидан бутунлай бошқача кутиб олинган.

Ҳайкални олиб ташлаш бўйича ўтган сентябрда қарор қилингач Москванинг Чехия билан муносабатлари жуда ёмонлашиб кетган эди. Апрель бошида демонтаж амалга ошгач эса, Праганинг ҳайкал жойлашган тумани мэри Андрей Колар Россиянинг ёлланма қотиллари нишонига айланиб, полиция ҳимояси остига олинганини маълум қилган. Чех нашрлари суриштируви бу дипломатик каналлар орқали олиб ўтилган заҳарли модда ёрдамида амалга оширишга уринилганини аниқлаган.

Колар ёлланма хизматлар ҳужуми таҳдидига учраб, полиция ҳимоясига олинган чехиялик ягона амалдор эмас. Прага шаҳри мэри Зденек Хриб ва пойтахтнинг яна бир тумани раҳбари Павел Новотний ҳам шундайлардан. Жумладан, Хриб Россиянинг Чехиядаги элчихонаси рўпарасидаги хиёбонни Кремль яқинида ўлдириб кетилган россиялик мухолифатчи Борис Немцов номи билан аталишини ёқлаб чиққан эди.

Москванинг рамзлар туфайли бошқа бир мамлакатда бунчалик агрессив ҳаракатланиши жуда хавотирли ҳолат. Бунинг учун дипломатик каналлардан фойдаланишдан тап тортмаслиги янада хатарли. Бу Россия билан бу масалаларда чуқурлашмаслик лозимлигини англатади, кейин кеч бўлиши мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистон ҳеч қандай иттифоқ давлатларга қўшилиш ниятида эмас - президент матбуот котиби

1310 11:27 26.05.2023

Бишкекда ўтадиган ЕОИИ йиғилишига Мирзиёев бормади

1471 15:30 09.12.2022

Қирғизистон президенти ЕОИИ ҳукумат раҳбарларини қабул қилди

651 10:55 26.08.2022

ОАВ: Россия ЕОИИ давлатларига “доллардан айланиб ўтиш”ни таклиф қилмоқчи

1162 13:55 25.08.2022

Ўзбекистон бош вазири ЕОИИ бош вазирлари йиғилишида қатнашмоқда

1756 10:57 25.02.2022

Россия бизни қандай кўришни истайди? – Тенг шерик ҳамкорми ёки мустабид ўлка?

6640 10:47 19.11.2021
« Орқага