Ислом

Рашк таомга солинадиган тузга ўхшайди

1079

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ҳафса розияллоҳу анҳонинг «София розияллоҳу анҳо яҳудийнинг қизи», деган гапи етиб борганида София розияллоҳу анҳо йиғладилар.Шу ҳолда турганларида олдиларига Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кирдилар ва: «Сени нима йиғлатди?» деб сўрадилар. София розияллоҳу анҳо: “Ҳафса менга “Яҳудийнинг қизисан”, деб айтди!” дедилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сен набийнинг қизисан. Сенинг амакинг ҳам набий ва сенинг эринг ҳам набий. У сенга нимада фахр қилар экан?!”, деб, “Аллоҳдан қўрқ, эй Ҳафса!” дедиларИмом Термизий ривояти.

Пайғамбаримизнинг Софийя розияллоҳу анҳо онамизга «Сен Набийнинг қизисан» деганлари «Сен Ҳорун алайҳиссаломнинг авлодисан», деганларидир. Онамиз Ҳорун алайҳиссаломнинг авлоди, зурриёди эдилар.

«Сенинг амакинг ҳам набий» деганлари эса «Амакинг Мусо алайҳиссалом ҳам Набий» деганларидир. Чунки, Мусо алайҳиссалом Ҳорун алайҳиссаломнинг укаларидирлар.

«Сенинг эринг ҳам Набий» деганлари «Эринг менман. Мен эса Набий ва Расулларнинг улуғиман» деганларидир.

Бу ҳадисда бир инсонни камситиш гуноҳ экани таъкидланяпти. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳдан қўрқ, эй Ҳафса!» дейишлари шунга далолат қилади.

Шу билан бирга бу ҳадисда Софийя розияллоҳу анҳо онамизнинг фазилатлари баён қилиняпти.

Нозимжон Ҳошимжон ўғли

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳидоятга келган насроний руҳонийлар

390 22:30 01.06.2020

Биз қaндaй нaмоз ўқияпмиз?

670 21:00 01.06.2020

Тадбиркорнинг закотга йўналтирган  маблағини солиқдан озод қилиш керак...

530 23:11 29.05.2020

Абдураҳмон Мешаян: “Мен қандай Исломни қабул қилдим?” Ёхуд “Ҳидоятга келган армани” суҳбатига илова (давоми)

3112 20:00 29.05.2020

Абдураҳмон Мешаян: “Мен қандай Исломни қабул қилдим?” Ёхуд “Ҳидоятга келган армани” суҳбатига илова

4095 19:30 29.05.2020

Хушхабар: Ал-Ақсо масжиди очилмоқда

528 18:45 29.05.2020
« Орқага