Янгиликлар

Расман: 15 июндан бошлаб кўплаб соҳалар фаолиятига рухсат берилади

1174

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ 2020 йил 15 июндан бошлаб, “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда кўплаб йўналишда ташкилотлар фаолиятига рухсат берилади.

Жумладан:

Мактабгача таълим муассасаларига

 Бунда

мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш; 

мактабгача таълим ташкилотлари биноларини доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши 
ва ижтимоий масофани сақлаши; 

тана ҳарорати 37 С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчиларнинг машғулотларга киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади.

Буюм бозорлари фаолиятига 

2020 йил 15 июндан бошлаб, “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда буюм бозорлари фаолиятига рухсат берилмоқда.

Бунда:

буюм бозорлари доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларнинг кириш-чиқиш жойлари пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозланиши;

сотувчилар ва харидорлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши;

ижтимоий масофани сақлаши;

ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда буюм бозорлари ҳудудига киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади.


Автобус қатновларига 

2020 йил 15 июндан бошлаб, “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда ҳудудлар ўртасида автобус қатновларига рухсат берилади.

Бунда ташувчилар фаолияти қуйидаги талаблардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади:

транспорт воситасини якуний йўналиш нуқтасида дезинфекция қилиш;

 автобус салонига фақатгина тиббий ниқоблардаги йўловчиларни киритиш; 

ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб борилиши чораларини кўриш.
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Ўзбекнефтегаз" Тошкентда электромобиллар учун заряд станцияларини қуради

50 15:00 13.07.2020

Халқаро эксперт Ўзбекистон тиббиётини танқид қилди

1380 10:25 13.07.2020

Ўзбекистон ва Туркия пул ўтказмаларини соддалаштирди

411 09:58 13.07.2020

Ғафур Ғулом номидаги боғ бузилмайди

523 20:42 11.07.2020

Яна учта шаҳарда Ўзбекистоннинг консуллик хизмати очилади - Россия 

314 10:57 11.07.2020

Ўрик ҳосили бўйича дунёда нечанчи ўриндамиз?

1369 08:25 11.07.2020
« Орқага