Янгиликлар

Расман: Тонировка бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди!

2636

Бу ҳақда Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўзининг телеграм каналида хабар берди.

Ўртоқлар, фикрларимиз Ҳукумат томонидан инобатга олиниб, яна бир ўзгариш амалга ошди. Тонировкага оид Вазирлар Маҳкамасининг 2 августдаги 646-сонли қарори қабул қилинди.

Янгиликлар қуйидагича:

  • Тонировканинг ёруғлик ўтказувчанлик даражаси қуйидагича белгиланди:
  • орқа ойна (лобовой) – 100% гача;
  • орқа ён ойна (орқа эшик) – 100% гача;
  • олд ён ойнага (ҳайдовчининг ёни) – 50% гача.
  • олд ойнанинг тепа қисмидан 14 см полоса – 100% гача;
  • туристик автобус, микроавтобус ва минивен ён ойналари – 50%гача.

Тонировка нархлари биз аввалроқ эълон қилган лойиҳадан бироз фарқли (айрим қисмлари арзонроқ) бўлиб тасдиқланди:

  • • Орқа ойна (лобовой) учун: ТЕКИН (рухсатнома олиш шартмас)
  • • Олд ойнанинг тепа қисмидан 14 см полоса – ТЕКИН (рухсатнома олиш шартмас)
  • • Орқа ён ойна (орқа эшик) учун:
  • жисмоний шахсларга – 10 баробар (2 млн 230 минг сўм);
  • юридик шахсларга – 10 баробар (2 млн 230 минг сўм);
  • хорижий ташкилотларга – 20 баробар (4 млн 460 минг сўм).
  • • Олд ва орқа ён ойналар учун (барча ён ойналар):
  • жисмоний шахсларга – 50 баробар (11 млн 150 минг сўм);
  • юридик шахсларга – 50 баробар (11 млн 150 минг сўм);
  • хорижий ташкилотларга – 80 баробар (17 млн 840 минг сўм).
  • • Туристик автобуслар ҳам 50 баробар (11 млн 150 минг сўм) миқдорида.

Ҳукумат қарорида фақат III классдаги М3 тоифадаги автотранспорт воситаларининг орқа ва ён ойналарига пардалар ўрнатишга рухсат берилгани қайд этилган экан.

III классдаги йўловчиларни ташийдиган, ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ ва энг катта вазни 5 т дан кўп бўлган ҳамда фақат ўтириб кетишга мўлжалланган автотранспорт воситалари тушунилади.

Бу дегани енгил машиналарга парда масаласида хурсандчилигимиз узоққа чўзилмаганга ўхшайди. Бизга айтилган ваъдалар охирига келганда яна ўзгариб қолибди.

Ҳа, майли, хавотир олманглар, Худо хоҳласа орқа эшикларга парда ўрнатишни суд орқали ҳал қиламиз. Бошқа иложимиз йўқ энди, шунга мажбурмиз.

Тушунмовчилик учун муштарийлардан узр сўрайман.

ҚАТЪИЙ ЭСЛАТМА: ҳозирча орқа эшикларга парда қўйиб, таваккал қилмай туринг. Тез орада янгилик бўлиши билан хабар қиламиз.Ҳозирча аввалгидан бир мунча арзон бўлган нархларда тонировка ўрнатиб туринг.

Ички ишлар органлари тонировкага рухсат берилганлиги тўғрисида махсус эмблема (голограмма) беради ва ҳайдовчилар ушбу голограммани олд ойналарга ёпиштириб юришлари лозим;

2 ой муддатда тонировка учун белгиланган жарималар миқдори тонировка учун тўлов ставкаларига тенг бўлган миқдорда (ҳозир 5 млн 575 минг сўм эди) ўзгартиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳукумат мигрантлар ҳимоясига доир янги қарор имзолаши кутилмоқда

257 14:30 05.11.2019

Бепул тиббий ёрдам рўйхати ишлаб чиқилади

405 16:40 05.10.2019

Миллий археология маркази ташкил этилди

190 10:45 23.09.2019

Мактабгача таълимнинг янги тури жорий этилмоқда

745 12:05 20.09.2019

«Ўзбеккосмос»нинг мақсад ва вазифалари белгиланди

158 10:45 20.09.2019

Супер-контракт нархлари арзонлашиши кутилмоқда

905 10:30 11.09.2019
« Орқага