Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Расмий маълумот

35743

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Azon.uz портали бош муҳаррири Абдулазиз Муборакнинг портал фаолиятига бўлаётган босим ҳақидаги баёноти ва шу туфайли ишдан кетиш ҳақидаги қарори муҳокамаларга сабаб бўлди (ишдан бўшаш тўғрисидаги ариза қаноатлантирилмади). Қисқа вақт ичида кенг жамоатчиликка маълум бўлиб улгурган масала бўйича бошқа ОАВлар (human.uz, daryo.uz, kun.uz, xabar.uz ва бошқалар) томонидан фикр-мулоҳазалар билан тўлдирилган мақолалар эълон қилинди. Шу куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан вазиятга муносабат билдирилди. Шундай бўлса ҳам ҳақиқатда содир бўлган ушбу ҳолат юзасидан Azon.uz порталида хабар бермасликка қарор қилинган эди. Аммо Дин ишлари бўйича қўмитанинг 4 февраль санасида портал бош муҳаррири Абдулазиз Муборакнинг баёнотида келтирилган воқеалар бўлмаганлиги айтиб ўтилган МУНОСАБАТИни ўқиб, шунингдек, «Azon new media» МЧЖ муассиси Мубашшир Аҳмад домланинг  фейсбук тармоғида онлайн эфир орқали чиқишларини инобатга олиб қуйидагиларни расман маълум қиламиз:

1. 2021 йил 3 февраль, куннинг биринчи ярмида Azon.uz портали муассиси Мубашшир Аҳмад домлага Дин ишлари бўйича қўмита ходими томонидан қўнғироқ бўлди (қўнғироқ вақти, давомийлиги сақлаб қўйилган) ва домла билан Қўмита раисининг ўринбосари Дилшод Эшнаев гаплашмоқчи экани айтилган.

2. Дилшод Эшнаев Мубашшир Аҳмад домлага Azon.uz портали ва бошқа, Мубашшир Аҳмадга алоқадор бўлмаган, ахборот ресурсларида эълон қилинган мақолалар юзасидан ҳақоратли сўзлар билан таҳдид қилган (телефон суҳбати ёзиб олинган). Бунда Дилшод Эшнаев томонидан Мубашшир Аҳмад домланинг мақолалар билан тўлиқ таниш эмаслиги, масалани ўрганиб, нотўғри маълумот берилгани аниқланса уни сайтдан ўчирилиши ҳақидаги гаплари ва ўзаро муносабатларда хушмуомала бўлиш кераклиги ҳақидаги насиҳатлари инобатга олинмаган.

Юқоридагиларни келиб чиқиб, Дин ишлари бўйича қўмитадан Раис ўринбосари Дилшод Эшнаев ҳаракатларига баҳо беришларини ва бу ҳақда жамоатчиликни хабардор қилишларини сўраймиз, зеро ОАВ сифатида фаолият кўрсатувчи ресурс муассиси ва ходимларини ёлғон гапиришда айблаш ўзаро ишончни йўқолишига олиб келиши мумкин.

Azon.uz портали таҳририяти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон электр энергияси энг арзон бўлган 10 давлатдан бири бўлди

146 21:00 08.12.2021

Динимни ўрганаман: Қунут дуосидан олдин басмала айтиладими?

554 20:05 08.12.2021

Қозоғистонда қозоқларнинг улуши кўпаймоқда

430 19:00 08.12.2021

Виза муддати ўтиб кетган афғонлар депортацияси ҳақида ИИВ баёнот берди

327 18:00 08.12.2021

“Фаластинликларнинг ҳуқуқларини поймол қилиш давом этмоқда” – БМТ

274 17:05 08.12.2021

АҚШ: собиқ СССРда туғилгани Сауле Омаровага панд берди

1022 16:29 08.12.2021
« Орқага