Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Расмий никоҳда бўлмаган оила ажрашса болаларга нафақа бериладими? – Адлия вазирлиги жавоб беради

1582

Azon.uz кузатувчилари томонидан таҳририятимизга бир қатор саволлар келиб тушмоқда. Шундай саволлардан бири қуйидагича: «шаръий никоҳда бўлган оила ажрашса, болалар учун нафақа олиш мумкинми?»

Бу саволга жавоб олиш учун Адлия вазирлигига мурожаат қилдик. Бизнинг саволимизга вазирлик масъул ходими Зафаржон Раҳмонов шундай жавоб берди: “Умуман қонунчилик бўйича айтадиган бўлсак, дастлаб оила муносабатларини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик ҳамда Оила кодекслари мавжуд. Ҳар бир ота-она фарзандларини вояга етгунга қадар моддий таъминлашга, ўқитишга ва тарбиялашга мажбур. Бу қонунчиликда ҳам бор: яъни бош қомусимиз – Конституция ва бундан ташқари қатор қонун ҳужжатларида ушбу норма белгиланган. Агар шаръий никоҳда бўлган оила ажрашса болаларга қандай нафақа олиши мумкин? Эр ва хотин ўртасидаги муносабатлар никоҳ тузилгандан сўнггина вужудга келади. Қонунчиликка кўра эр ва хотининг ўртасида қонуний никоҳ бўлгандагина ушбу никоҳ тан олинади. Лекин диний расм-русумлар асосида ўқилган никоҳларни, афсуски қонунчилик рад этади. Нега бунақа? Чунки қонуний никоҳ тузилганда эр ва хотин ўртасида муайян ҳуқуқ ва мажбуриятлар вужудга келади. Энг асосийси, болани моддий таъминлаш ва унга таълим-тарбия бериш. Айтайлик, маълум бир сабабларга кўра ота ва она ажрашиб кетди ва энди фарзанднинг тақдири нима бўлади? Қонунчиликка кўра, ўша ҳолатда фарзанд шаръий никоҳдаги отадан туғилган бўлса, бунда ўртада низо бўлмаса, ота буни тан оладиган бўлса, онанинг аризасига кўра ёки она вафот этган бўлса, боланинг васийси ёки ҳомийларининг аризасига кўра, оталик белгиланиши керак. Бунда биринчи навбатда, икки тараф ҳам рози бўладиган бўлса, ФҲДЁ органлари томонидан айнан ўша боланинг туғилганлик ҳақида гувоҳномасида ота ўзининг исм-шарифини беради. Агар иккинчи томон билан ўртада низо бўлса, яъни ота алимент тўлашдан бўйин товласа, бу ҳолатда ҳам қонунчилик мавжуд. Бунда она ёки ўрнини босувчи шахслар, васий ёки ҳомийлар тегишли тартибда ушбу болага нисбатан оталикни белгилаш ҳақида фуқаролик судига мурожаат қилади. Бунинг учун тегишли тартибда фуқаролик судига ариза тақдим этилиши лозим. Агар ота болани тан олмайдиган бўлса, боланинг отадан эканлигини тасдиқловчи суд тиббий  экспертизаси (ДНК) тақдим этилиши керак. Экспертиза натижаси бола отаники эканлигини тасдиқлаган тақдирда суд томонидан ушбу болага нисбатан оталик белгиланади ва бола вояга етгунга қадар алимент тўлаш мажбурияти юклатилади. Алимент миқдори  отанинг даромадларини ҳисобга олган ҳолда битта фарзанд учун умумий даромадининг тўртдан бир қисмини, иккита фарзанд учун учдан бир, уч ёки ундан ортиқ фарзанд учун тенг баравари миқдорида бўлиши қонунчиликда белгиланган. Фақат бунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 26.5% ошиб кетмаслиги лозим. Масалан, ота 1 млн сўм даромадга эга ва айнан шу даромаднинг тўртдан бири миқдорда битта фарзанд учун тўлаш керак бўлади. 

Агарда онада ДНК экспертизасини ўтказишга маблағи бўлмаса, қонунчилик онани ҳам муҳофаза қилган ҳолда, тегишли тартибда маҳаллаларга мурожаат қилади. Бундан ташқари Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлимларида айнан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, гендер тенглигини таъминлаш, турли хил тазйиқларга учраган хотин-қизларга алоҳида кўмак берувчи бўлимлар мавжуд бўлиб, уларга мурожаат қилинган тақдирда ДНК экспертизасининг тўловини тўлашга амалий чоралар кўрилади”.

Нурбек Ғофуров тайёрлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

255 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

562 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

424 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

228 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

891 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1017 18:30 24.01.2022
« Орқага