Янгиликлар

Расул Кушербаев: «ГАИ» парда масаласида вилоят судида ҳам ютқазди...»

1406

Автомобилларнинг орқа ён ойнасига парда тақиш масаласининг қонуний тўғри экани ҳақида Бухоро шаҳар маъмурий суди қарорига норози бўлган Бухоро вилояти ИИБ ЙҲҲБ 2019 йил 2 октябрь куни бўлиб ўтган Бухоро вилояти маъмурий судидаги кассация тартибидаги мажлисда ўз важларининг асосли эканини исботлаб бера олмаган.

Қизиғи, судда қатнашган вилоят прокурори ёрдамчиси ҳам фуқароларнинг фикрини қувватлаб, ҳайдовчиларнинг автомобиль орқа ён ойналарига парда тақиши қонуний эканини билдирган.

Суд томонлар келтирган важларни кўриб чиққач, Бухоро шаҳар маъмурий судининг дастлабки қарори, яъни, ҳайдовчиларнинг орқа ён ойнага парда тақиш бўйича ҳаракатлари қоидабузарликка кирмаслиги бўйича қарорини кучда қолдирган.

Менимча, ИИВ энди Олий судга мурожаат этса керак. Агар шундай бўлса, Олий суд ҳам ўз судъяларининг қарорларини қўллаб-қувватлаб, адолат тўла қарор топишига умид қиламиз.

Расул Кушербаев

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Манба: parliament.gov.uz

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Автомобиллар ойналарини парда билан тўсишга рухсат бериш бўйича таклиф киритилди

850 12:19 16.07.2019

Олий Мажлис депутати: «Ҳурматли “бузувчи” ва “қурувчи”лардан қонунларни ҳурмат қилишни сўрардик»

655 17:14 05.07.2019

Олий мажлис депутати: «Давлат мактабларига болаларни пуллик асосда жойлаштириш – одамларни бой ва камбағалга ажратишнинг яққол намунаси»

3860 17:30 12.06.2019
« Орқага