“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар!..” десангиз туркумидан (22-ҳадис)

22:30 02.01.2019 516

22-ҳадис “Жаннат йўли”

عَنْ أَبِي عَبْدِ اللهِ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ الأَنْصَارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَجُلا سَأَلَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: أَرَأَيْتَ إِذَا صَلَّيْتُ الصَّلَوَاتِ الْمَكْتُوبَاتِ، وَصُمْتُ رَمَضَانَ، وَأَحْلَلْتُ الْحَلالَ، وَحَرَّمْتُ الْحَرَامَ، وَلَمْ أَزِدْ عَلَى ذَلِكَ شَيْئًا، أَ أَدْخُلُ الْجَنَّةَ؟ قَالَ: "نَعَمْ) ".رواه مسلم.

Абу Абдуллоҳ Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради:

– Айтинг-чи, мен фарз намозларини ўқисам, Рамазон рўзасини тутсам, ҳалолни ҳалол деб, ҳаромни ҳаром деб билсам ва бошқа ҳеч бир амални зиёда қилмасам, жаннатга кираманми?

– Ҳа! – дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам. (Муслим ривоятлари).

Биз бу ҳадисдан қуйидаги сабоқларни олишимиз мумкин:
– Фарзларни адо этиб, ҳаром-ҳаришдан ҳазар қилмоқ нажот гаровидир
Нўъмон розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадилар:
– Агар мен фарз намозини ҳеч қолдирмасдан ўқиб борсам... 
“Албатта намоз мўминларга вақти тайинланган фарз бўлди”. (“Нисо” сураси, 103-оят).

– Рамазон ойида барча қонун-қоидаларига риоя қилган ҳолда рўза тутсам... 
“...Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ҳамда ҳидоят ва Фурқоннинг очиқ оятлари бўлиб, Қуръон нозил қилингандир. Бас, сизлардан ким бу ойга ҳозир бўлса, рўза тутсин”. (“Бақара” сураси, 185-оят).

– Сўнгра ҳалолни ҳалол деб, ҳаромни ҳаром деб эътиқод қилиб ва ҳаромдан четланиб фақат ҳалол ишларгагина қўл урсам-у... бошқа мустаҳаб-нафл амалларни бажара олмасам, айрим макруҳ ишлардан ўзимни тўхтата олмасам... Жаннатга кираманми?... Бор-йўғи шугина амалим менинг Аллоҳ ҳузурида нажот топишимга ва энг катта орзу-умидим бўлган жаннатга киришимга кифоя қиладими? Ҳеч қандай азоб ёхуд жазога дучор бўлмасдан, Аллоҳга яқин солиҳ бандалар ва пешқадамлар қаторида тураманми? 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам берган жавоб содиқ саҳобийнинг қалбини қувончга тўлдирди. Нўъмон розияллоҳу анҳу дилларига ором бағишлайдиган, кўнгилларини тўқ қиладиган жавобни эшитдилар: “Ҳа!” 

“Агар сизлар ман этилган гуноҳларнинг катталаридан сақлансангизлар, қилган кичик гуноҳларингизни ўчирурмиз ва сизларни улуғ манзил-жаннатга киргизурмиз!” (“Нисо” сураси, 31-оят. Мазкур ҳадисни Насаий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилганлар). 

Бу ҳақда яна бир қанча ҳадисларни келтириб ўтиш мумкин.
Етти гуноҳи кабира қуйидагилардир: 
1. Зинокорлик; 
2. Ароқхўрлик; 
3. Сеҳр қилиш; 
4. Покизалик билан танилган инсонни зинокорликда айблаш; 
5. Бир жонни қасдан ўлдириш; 
6. Судхўрлик; 
7. Ислом душманлари қаршисида жанг майдонини ташлаб қочмоқ.

Ҳадиси шарифларда бошқа гуноҳи кабиралар ҳам зикр этилган. Валлоҳу аълам. 

– Нафл ибодатлар инсонни Аллоҳ таолога янада яқинроқ қилади 
“Уларнинг ёнбошлари ўрин-жойларидан йироқ бўлур (яъни тунлари кўп ибодат қиладилар). Улар Парвардигорларига қўрқув ва умидворлик билан дуо-илтижо қилурлар ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилурлар”. (“Сажда” сураси, 16-оят).

Мусулмон фарзанди ўзи билмайдиган фиқҳий фатволарни аҳли илмлардан сўраб ўрганиши лозим. Ўшанда у қилаётган амалининг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиб хотиржам бўлади.

Давоми бор... Кириш. 1-қисм. 2-қисм. 3-қисм. 4-қисм. 5-қисм6-қисм7-қисм. 8-қисм. 9-қисм. 10-қисм. 11-қисм. 12-қисм. 13-қисм. 14-қисм. 15-қисм. 16-қисм. 17-қисм. 18-қисм. 19-қисм. 20-қисм. 21-қисм.

Кўкалдош ўрта махсус 
Ислом билим юрти 3-курс талабаси
Шамсиддинхўжа СУЛАЙМОНОВ

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!