Илм

“Расулуллоҳ алайҳиссаломни қўриқлагани келдим”

994

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида бир кеча уйқулари қочди ва «Саҳобаларимдан бир солиҳ киши мени кечаси қўриқлаганида эди», дедилар.

Биз шундоқ ҳолда турганимизда силоҳнинг шитирлагани эшитилиб қолди. Бас, У зот,
«Ким бу?», дедилар. «Саъд ибн Абу Ваққос», деди. «Нимага келдинг», дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. «Кўнглимга Набий соллаллоҳу алайҳи васалам ҳақларида хавф тушиб, У зотни қўриқлагани келдим», деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ҳаққига дуо қилиб, сўнгра уйқуга кетдилар”. Термизий ва Муслим ривоят қилишган.

Ҳатто бизнинг тушларимиз ҳам, ўнгимиз каби ялтироқ, фитнали, аламли. Унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кирмайдилар, аммо бизнинг ғуруримиз жаннатнинг калити гўёки қўлимизда тургандек холатидамиз...

Интернет сарҳадларидан

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага