Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг Пайғамбар эканликларига дарахтнинг гувоҳлик бергани

13:30 05.12.2018 942

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдик. Бир аъробий (биз тарафга) кела бошлади. У яқинлашиб қолганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У Зотнинг шериги йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик берасанми?” дедилар. У: “Ким сен айтаётган гапга гувоҳлик беради?” деди. Расулуллоҳ: “Мана бу салама (олхўрига ўхшаган дарахт)”, дедилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (дарахтни) чақирдилар. Ваҳоланки, у зот водийнинг чеккасида эдилар. Дарахт ерни ҳайдаб (яъни ерда ортидан ариққа ўхшаган из қолдириб) кела бошлади. Ҳатто у зотнинг олдиларига келиб турди. Набий алайҳиссалом дарахтдан гувоҳлик беришини уч марта сўрадилар. Дарахт ҳудди У зот айтганларидек уч марта гувоҳлик берди. Сўнгра ўзи ўсиб унган жойига қайтди” (Имом Доримий ривояти).

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалланинг пайғамбар эканликларига нафақат инсу-жинс, балки, ўсимликлар ҳам гувоҳлик берган. У зотнинг буйруқларига сўзсиз итоат этган.

Мурод Музаффар ўғли

Кўкалдош ўрта махсус Ислом билим юрти

4-курс талабаси

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!