Ислом

Расулуллоҳ ғойибона таниган зот Увайс Қараний

1486

Ихлос неъмати шунақанги бир улуғ неъматки, ҳатто уни бировда борлигини  кўрсанг ёки эшитсанг мазза қилиб юборасан. Аллоҳ ихлос билан барчамизни неъматлантирсин!

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларига Увайс Қаранийнинг ихлоси, муҳаббати ҳақида гапирдилар. Увайс инсонлардан қочиб юрар эди. Инсонлар уни мажнун дер эдилар.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан Увайснинг таърифини эшитган Умар розияллоҳу анҳу унга муҳаббат қилиб доимо Ямандан келган кишилардан Увайс ҳақида сўрар эдилар. Унга шавқлари баланд эди. Доим уни суриштириб юрар эдилар. Шаҳид бўлишларидан сал олдин ҳаж мавсумида амаллаб уни топдилар. . У билан учрашиш насиб қилганида : "Сен кимсан?"- дедилар. Увайс: "Мен чўпонман, қавмнинг мардикориман", деди. Исмини айтмади. 

Аллоҳнинг дўстлари ўзларини яширишга ҳаракат қилишади. Қайта-қайта сўровдан кейин у ўзини танитди. Умар розияллоҳу анҳу ундан дуо олдилар. Ўзлари учун истиғфор айтишини сўрадилар. Унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саломларини етказдилар.

Ривоятларда келишича, Увайс Қараний раҳимаҳуллоҳ иккита қабиланинг (Рабиъа ва Музар) қўйлари жуни миқдорида инсонни шафоат қилар экан.  Буни Умар розияллоҳу анҳу Увайсга айтганларида Увайс йиғлаб:  "У киши мен бўлмасам керак, бошқа инсон бўлса керак", деди.

Мана ихлос ва муҳаббатнинг самараси... Ужб йўқ, кибр йўқ, хотиржамлик йўқ, доимий қўрқув ва хавф... ўзига баҳо бермаслик! Ҳозирдаги баъзи бир "авлиё"лар менинг пирим қутқарадилар деб юрибди. Увайс "ўзимни қутқарсам ҳам катта гап", деяпти.

Ихлос Аллоҳнинг сирларидан бир сир бўлиб уни Аллоҳ ўзи хоҳлаган бандасига  берар экан...

Аллоҳдан сўрайлик, бир-биримиз ҳақимизда дуода бўлайлик. Аллоҳ барчамизни ихлос неъмати ила зийнатласинки, амалимиз шу чиркин дунёда қолиб охиратда бенасиб бўлмайлик!

Абдулқодир Полвонов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Намоздан кейин қўл кўтариб дуо қилиш керакми?

1346 06:37 28.05.2020

"Шу оқсоқ оёқларим билан жаннатга киришни истайман!"

1177 03:00 23.05.2020

Охират бозорига нима олиб боряпсиз?

1010 22:00 21.05.2020

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларига ёрдамчи эдилар

552 03:00 14.05.2020

Пайғамбаримиз беморларга нима деганлар?

991 03:00 13.05.2020

"От! Ота-онам сенга фидо бўлсин!" 

1416 05:00 10.05.2020
« Орқага