Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Расулуллоҳ қандай кишиларни суяр эдилар?

2928

Саодат мавжуддир. Лекин ким унга эга бўла олади? Қалбимга дедим: агар сени ғам-алам тутса хурсанд бўл, чунки кўп қўрқилган нарсалар асли ёлғон бўлиб чиқади. 

Инсон саодатга эришиш учун ўзи ҳаракат қилиши керак, аммо унга етишмоқ учун Тўғри Йўлни топган бўлиши лозимдир. У ишни, одамларни севадиган шижоатли, ростгўй бўлмоғи, ўзгаларга ёрдам бериб, худбинликдан узоқ бўлмоғи даркор. Балки ҳамма нарсадан аввал унинг қалби тирик бўлиши керакдир. 

Саодат афсона эмас, балки у очиқ ҳақиқатдир. Унга етишганлар кўпдир. Кексаликни яқин қилувчи изтиробдан ҳам кўра аёлнинг гўзаллигига қаттиқ бўлган душман йўқдир. “Яқинда Парвардигорингиз Сизга (шундай неъматлар) ато этурки, Сиз (у Илоҳий марҳаматлардан) рози бўлурсиз” (Ваз-Зуҳа сураси, 5-оят). Одамлар инсон учун кўзгудир. Агар унинг хулқи гўзал бўлса, одамлар ҳам у билан чиройли муомалада бўлурлар. Шунда унинг асаби тинчланар, қалби роҳат олар, ўзига дўст бўлган жамиятда яшаётганини ҳис қилар. Хулқи ёмон инсон хулқи ёмон одамларга, тошбағирларга дуч келади. Ўзгани ҳурмат қилмаган ҳурмат топмайди. 

Ҳусни хулқ эгаси хотиржамликка яқинроқ, изтироб, кескинлик, аламли ҳолатдан узоқроқдир. Бинобарин, ҳусни хулқ Оллоҳнинг бандаларига берган неъмати ва Ислом унга энг кўп ундаган нарсадир. Оллоҳ таоло айтади: “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), афв – марҳаматли бўлинг, яхшиликка буюринг ва жоҳиллардан юз ўгиринг!” (Аъроф сураси, 199-оят). 

Яна У Зот Расули соллоллоҳу алайҳи ва салламни сифатлаб айтади: “(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Оллоҳ томонидан бўлган бир марҳамат сабабли уларга (саҳобаларингизга) юмшоқ сўзли бўлдингиз. Агар қўпол, қаттиқ дил бўлганингизда эди, албатта улар атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар эдилар.

Бас, уларни афв этинг, улар учун Оллоҳдан мағфират сўранг ва ишларингизда уларга маслаҳат солинг! Энди (маслаҳат қилгач, бирон ишни) қасд қилсангиз, Оллоҳга таваккал қилинг – суянинг! Албатта, Оллоҳ Ўзига таваккал қилгувчиларни севади” (Ол-и Имрон сураси, 159-оят). 

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар. “Сизлардан ахлоқи гўзал, шикаста нафс, ошно бўлувчи ва бўлинувчи кишилар менга суюклидирлар. Чақимчилик қилиб юрадиган, дўстларни бир-биридан айирадиган, покиза одамлардан айб ахтариб юрадиган кимсалар мен учун суюксиз – мағзубдирлар”. 

Шайх Оиз Қаронийнинг “Энг бахтиёр аёл” китобидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Икки олам сарвари» 27-қисм

249 12:01 01.03.2021

Муҳаммад алайҳиссаломнинг илк пайғамбарлик даврларида арабларнинг аҳволи...

1141 12:00 11.09.2020

“Шарли Эбдо” аҳмоқона ишини яна такрорламоқчи

2581 18:10 01.09.2020

“Қирқ ёш Аллоҳдан бандага юборилган элчидир”

2685 12:25 01.09.2020

Муҳаммад алайҳиссаломнинг илк пайғамбарлик даврларида арабларнинг ҳолати

1075 21:30 30.08.2020

Қайси садақанинг ажри улуғ?

1946 18:51 23.08.2020
« Орқага