Илм

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мушкул вазиятларда матонат ила туришлари

959

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шахсиятлари мушкул вазиятлар ва қийинчиликларда матонат ила туришлари, мақсадга эришишда пойдору мустақим бўлишлари билан ажралиб турарди. Шу билан бирга Аллоҳ таолога бўлган мукаммал ишонч ва олиб келган рисолатларига бўлган имон У зотга ҳамроҳ эди. Фикримизнинг тасдиғини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам даъватни энди бошлаган кезлари бошларидан ўтказган воқеада кўришимиз мумкин. Ўша пайтда имон келтирганлар оз сонли эди. Мушриклар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни Абу Толибнинг ёрдамидан жудо қилмоқчи бўлди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари У зотни ҳимоя қилар эди. Мушриклар Абу Толибга таҳдид қилиб: “Эй Абу Толиб, сен бизнинг орамизда энг ёши улуғ ва ҳурматга лойиқ кишисан! Биз сендан жиянингни илоҳларимизни сўкиш ва динимизни айблашдан қайтаришингни сўраган эдик. Сен буларнинг бирортасини қилмадинг. Биз бунга чидай олмаймиз. Жиянингни тийиб қўй ёки сени ҳам, уни ҳам аяб ўтирмаймиз! Икки томоннинг биридан қон тўкилиши мумкин!” – дедилар.

Бу таҳдид ва огоҳлантириш Абу Толибга оғир ботди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга одам юборди. У зот келганларидан сўнг: “Эй жияним, қавмингиз олдимга келиб, шундай, шундай, деди. Менга ҳам, ўзингизга ҳам раҳм қилинг! Шу ёшимда ўзим тоқат қила олмайдиган ишларни қилишга ундаманг!” – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам энди амакилари ҳимоя қилмасалар керак, ёрдам беришга заифлик қилиб қолибдилар, деган гумонга бордилар. Шу пайт ўзларининг матонат ва ироданинг энг юқори чўққиси эканига далолат қиладиган  машҳур сўзларини айтдилар: “Эй амакижон! Қасамки, улар ўнг қўлимга қуёшни, чап қўлимга ойни бериб, бу ишингдан қайт десалар ҳам, то Аллоҳ таоло бир йўлни кўрсатмагунча ёки шу йўлда ўлиб кетмагунча бундан қайтмайман”. Сўнг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам йиғладилар ва турдилар. Орқага қайтиб кетаётганларида амакилари Абу Толиб қайта чақирди. Амакиларининг олдига келганларида: “Боринг, эй жияним! Хоҳлаган сўзингизни айтинг! Аллоҳга қасамки, ҳаргиз сизни уларга топширмайман!” – деди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

НАСА тасдиқлади: Ой иккига бўлинган

30071 18:00 20.09.2019

Пайғамбар ва аёл

1106 22:05 12.09.2019

Раҳмат пайғамбари (2-қисм)

584 23:00 07.09.2019

Раҳбарлик қобилиятининг соҳиби

678 23:00 30.08.2019

Сиёсат билимдони

656 23:55 29.08.2019
« Орқага