Илм

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буюкликларидаги сирлардан лавҳалар

1073

1-қисм

Иккинчи қисм: самовий китобга эга бўлмаганлар

Улар орасида бутга ибодат қиладиганлари, оловга сиғинадиганлари, Шайтонга итоат қиладиганлари ва ҳеч қайси нарсага ибодат қилмай, ҳайрону лол қолиб ўтиб кетадиганлари ҳам бор эди. Уларнинг ўхшаш тарафи шундаки, улар ширк келтирар, пайғамбарларни ёлғончига чиқарар, шариатларни инкор қилар, қиёмат ва инсонлар тўпланадиган ҳашр куни бўлишига ишонишмас, Ягона яратувчи бор деб, бирор динга амал қилишмас, ибодат қилувчилар билан ибодат қилмас ва Аллоҳ таолони яккаю ёлғиз деб эътиқод қилувчилар билан ёлғиз деб эътиқод қилмас эдилар.

Инсониятнинг энг афзали пайғамбар бўлиб юборилишидан олдинги аҳвол мана шундай эди. Инсониятнинг йўлини тўғрилаш, ҳидоят ва соғлом фитрат йўлига йўллаш мақсадида Ислом рисолатининг қуёши чиқиши учун барча шароитлар муҳайё эди.

Шайх Аҳмад Дидот инсониятнинг энг афзали пайғамбар бўлиб юборилишига бошқа инсонларнинг муҳтож эканини шундай изоҳлайди: “Агар ҳозирги кунгача бўлган дунё тарихини ўргансангиз, шунга амин бўласизки, Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг хотами Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга расул этиб юборилганини эълон қилишга буюрган вақт энг зулматли кунлар эди.

Ўша вақтда икки ишдан бири бўлишига эҳтиёж бор эди. Бутун инсониятни ёлғон, бидъат, худбинлик, кўпхудолик, залолат, зулм ва бир инсонни бошқа бир инсонга зўравонлик қилишидан халос этиш, пайғамбар ва расуллар хотамининг рисолати Аллоҳ таоло тарафидан барча инсонларга бўлиши учун ер юзининг ҳар бир бурчагидаги ҳар бир халққа пайғамбарлар хотамини юбориш ёки ер юзидаги барча халқларга умумий битта пайғамбарлар хотамини юбориш лозим эди.

Аллоҳ таолонинг хоҳиши ва ҳикмати пайғамбарликни тугатиб берувчи рисолат учун пайғамбарлар ва расуллар хотами Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни танлашни ва У зот бутун инсониятга юборилишларидан олдин ер юзидаги энг орқада қолган минтақадан, яъни Арабистон ярим оролидан чиқишини талаб этди. Ҳақиқат шуки, Ислом дини пайғамбарининг рисолати бутун инсоният учун юборилгандир. Аллоҳ таоло бу ҳақиқатни Қуръони каримга ушбу оят билан муҳрлаб қўйган: “Биз сени фақат оламларга раҳмат қилиб юбордик" (Анбиё сураси, 107 оят).

Бир миллатни бошқасидан ажратиш ёки бир миллатни бошқасидан афзал қилишга ўрин йўқ. Шунингдек, “Танланган халқ”, “Иброҳим алайҳиссалом уруғи”, “Довуд алайҳиссалом насли”, “Ҳинду орё фортолар”, “Яҳудийлар”, “Жувйимлар”, “Араблар”, “Ажамлар”, “Турклар”, “Тожиклар”, “Европаликлар”, “Осиёликлар”, “Оқ танлилар”, “Қора танлилар”, “Орийлар”, “Сомийлар”, “Мўғуллар”, “Африкаликлар”, “Америкаликлар”, “Австралияликлар” ёки “Полшаликлар” деб аташга ўрин йўқ. Чунки бу рисолат Аллоҳ таоло руҳий масъулиятни кўтариш қудратини ато қилган ҳар бир инсон ва махлуқотга аталгандир. У бутун оламга соғлом асосларни олиб келади”.

Бу рисолатнинг нури туфайли ер юзи нурафшон бўлди. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “У гарчи мушриклар ёқтимаса ҳам, Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан ҳамма диндан устун қилиш учун юборган зотдир” (Тавба сураси, 33 оят).

Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга ўзларидан Пайғамбар юбориб, неъмат берди. У аларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб берадир, уларни поклайдир, китоб ва ҳикматни ўргатадир. Гарчи олдин очиқ-ойдин адашувда бўлсалар ҳам” (Оли Имрон сураси, 164 оят).

Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбарлик шодасидаги охирги дона бўлишини ихтиёр этди. У зот Арабистон ярим оролидан чиқиб, барчани тавҳидга чорладилар. Пайғамбарлик даъвоси рост эканига далолат қилувчи ёрқин далилларни баён этар эдилар. Қайсар кофирларга ҳужжат кетидан ҳужжат келтирар, улардан етадиган турли азобу уқубатларга сабр қилар эдилар. Улар бир неча бор У зотга суиқасд қилмоқчи бўлдилар. Ўз она шаҳарларидан чиқариб юбордилар. Иқтисодий қамал қилиб, У зотнинг атрофидаги саҳлбаларга жабру зулм кўрсатдилар. Шундан сўнг Аллоҳ таоло ўз нусратини нозил қилди. Натижада Макка фатҳ қилиниб, Ислом диёрига айланди. Ушбу фатҳдан сўнг рисолат қуёши бир шаҳардан иккинчи шаҳарга ўтиб, кўз олдимизда катта бир умматга айланди. Унинг чегараси Испанияда Сожа дарёсидан Ҳиндистонда Фанж дарёсигача чўзилган эди. Бутун ер юзида мақтов минораларига маданият намояндаларини кўтарди. Бу пайтда Европа ўрта асрлар жаҳолатининг зулматида кун кечирар эди.

“Маданият қиссаси” китобининг муаллифи Виллиам Дурант шундай деган эди: “Ислом беш аср давомида 700 йиллардан бошлаб 1200 йил атрофларигача бутун оламга куч ва қувватта, тартиб интизомда, мулкни сарфлаш, чиройли табиатда, хулқ атворда, турмуш даражасини кўтариш, инсонпарвар қонунларни ишлаб чиқишда, диний бағрикенгликда, одобда, илмий мунозарада, турли илмлар, табобат, фалсафа ва бошқа нарсаларда раҳбарлик қилган”.
 

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буюкликларидаги сирлардан лавҳалар" китобидан
Раҳматуллоҳ Аҳмаджон ўғли таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

НАСА тасдиқлади: Ой иккига бўлинган

29810 18:00 20.09.2019

Пайғамбар ва аёл

1085 22:05 12.09.2019

Раҳмат пайғамбари (2-қисм)

579 23:00 07.09.2019

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мушкул вазиятларда матонат ила туришлари

952 23:00 31.08.2019

Раҳбарлик қобилиятининг соҳиби

669 23:00 30.08.2019

Сиёсат билимдони

646 23:55 29.08.2019
« Орқага