Ислом

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларига ёрдамчи эдилар

824

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг аҳли байтига ёрдам беришлари. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)жуда кўп машаққатли ишлар бўлишига қарамасдан, оила аъзоларига уй ишларида ҳам ёрдам берар эдилар.

Асваддан ривоят қилинади: “Оиша (розияллоҳу анҳо) дан “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аҳли оиласида нима нарсалар қилар эдилар?” деб сўрадим. Оиша (розияллоҳу анҳо): “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аҳлига ёрдам берар эдилар. Намоз вақти бўлса, намозга кетар эдилар”, деди (Имом Бухорий ривояти).

Урва (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Оиша (розияллоҳу анҳо)дан “Расулуллоҳ (соллаллоҳу  алай ҳи ва саллам) уйида нима қилар эдилар?” деб сўрадим. Оиша (розияллоҳу анҳо): “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кавушларини ечиб, киши уйида нима қиладиган бўлса, шуни қилар эдилар”, деди (Имом Бухорий ривояти).

Яна у кишидан ривоят қилинади: (Оиша розияллоҳу анҳо) айтдилар: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сизлардан бирингиз уйида нима иш қилса, шуни қилар эдилар. Кавушларини ямар, кийимларини ўзлари ямаб-тикар эдилар” (Имом Бухорий ривояти).

Умра (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: Оиша (розияллоҳу анҳо)га “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уйларида нима қилар эдилар?” дейилди. У киши (розияллоҳу анҳо): “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) инсонлардан бир инсондир. Кийимларини ўзи тикади, қўйларни ўзи соғади ва ўзига ўзи хизмат қилади”, деди (Имом Термизий ривояти).

"Қулга эҳтиёжим йўқ!"

Дўстликнинг ҳақлари

Яна бир ривоятда: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аҳлига ёрдам берар, гўшт қиймалар, уй супурар ва хизматчига кўмаклашар эдилар”, дейилади.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу ишларни аҳли аёллари билан яхши муомалада бўлиш учун қилар эдилар. Чунки Расулуллоҳ (алайҳиссалом)нинг ҳаётларини ўрганган киши у зотнинг муборак уйларида қул ва мавлолардан ташқари ўндан ортиқ хизматчи аёл бўлганини билади. Бу улар олдида ҳам яхши ибрат намунаси эди.

“Исломда оила: муаммо ва ечимлар” китобидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саҳобалар кимлар?

647 20:30 05.07.2020

Хайрулла Ҳамидов шеъри: Росулуллоҳ деган зот бор дунёда!

1509 11:00 05.07.2020

«Аллоҳнинг Ҳабиби Муҳаммад» мультфильми

991 17:00 25.06.2020

Эргашмоғимиз учун энг муносиб инсон 

1178 00:00 18.06.2020

Бешикдаёқ гапирган уч гўдак...

3026 09:00 14.06.2020

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазил қилганмилар?

1496 12:01 12.06.2020
« Орқага