Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига берилган беш нарса

19:40 08.05.2019 710

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Рамазон ойида менинг умматимга мендан аввалги пайғамбарларга берилмаган беш нарса берилди:

Биринчиси: Рамазон ойининг аввалги кечаси Аллоҳ уларга (раҳмат) назари билан боқади, кимга Аллоҳ раҳмат назари билан боқса уни ҳечам азобламайди.

Иккинчиси: Уларнинг оғзиларининг ҳиди Аллоҳ ҳузурида мискнинг ҳидидан ҳам хушбўйроқ ҳолда юрадилар.

Учинчиси: Фаришталар уларнинг ҳақларига туну-кун истиғфор айтадилар.

Тўртинчиси: Аллоҳ азза ва жалла жаннатига: "Бандаларим учун тайёрлангин ва безангин. Улардан тезда дунё қийинчиликлари, ташвишлари кетиб, менинг жаннатим ва зиёфатимга келадилар", дейди.

Бешинчиси: Агар рамазоннинг охири кечаси бўлса уларнинг барчасини Аллоҳ мағфират қилиб юборади, дегандилар, (атрофдагилар томонидан): "Эй Расулуллоҳ, у лайлатул-қадр кечасими? деб айтил. Шунда У Зот: "Йўқ! Агар ишчилар ишларини тамомласалар ҳақлари тўлиқ қилиб бериладими?!" дедилар.

(Демак, бу мукофот, улар рўзани тўлиқ тутганлари учун берилгандир, қадр кечасининг савоби алоҳида берилади, дедилар).

(Насаий, Байҳақийлар ривояти).

Манба: arabic.uz

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!