Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтиладиган ҳол ва жойлар

09:00 31.07.2018 673

1. Намознинг биринчи ташаҳҳудида.

2. Намознинг охирги ташаҳҳудида.

3. Жаноза намозининг иккинчи такбиридан кейин.

4. Ийд, Жумъа намозлари хутбасида ва бошқа хутбаларда.

5. Муаззиннинг азонига жавоб бераётганда.

6. Иқомага жавоб берилаётганда.

7. Дуо пайтида.

8. Масжидга кираётганда ва чиқаётганда.

9. Сафо ва Марвада.

10. Одамлар тўпланганда ва тарқалганда.

11. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак номлари зикр қилинганда.

12. Лаббайка тамомланганда.

13. Ҳажарул Асвадни истилом – қўл билан ушлаб ёки узоқдан ишора қилиб ўпганда.

14. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрлари ёнида.

15. Бозорга ёки бирор жойга чиққанда.

16. Кечасидаги уйқудан турганда.

17. Қуръони Каримни хатм қилгандан кейин.

18. Жумъа куни.

19. Мажлисдан турганда.

20. Масжидларни кўрганда ва уларнинг олдидан ўтганда.

21. Ғам-ғуссага ботганда.

22. Бошга мушкул иш тушганда.

23. Мағфират сўралганда.

24. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг номлари ёзилганда.

25. Одамларга илм етказилганда.

26. Наҳорнинг аввали ва охирида.

27. Гуноҳдан кейин каффорот исталганда.

28. Фақирлик ва ҳожатмандликка тушганда ёки уларнинг хафви бўлганда.

29. Совчилик қилинганда.

30. Акса урганда.

31. Таҳорат қилиб бўлганда.

32. Манзилга кираётганда.

33. Аллоҳнинг зикрига жамланиладиган жойларда.

34. Унутган нарсасини эсламоқчи бўлганда.

35. Ҳожатмандлик ориз бўлганда.

36. Қулоқ шанғиллаганда.

37. Намозлардан кейин.

38. Сўйиш сўйганда.

39. Садақага моли йўқ одам саловат айтса, садақа бўлади.

40. Уйқудан олдин.

41. Аҳамиятли гапни бошлашдан олдин.

42. Ийд намози жараёнида.

43. Таяммум ва ғуслдан кейин.

44. Тонг отгандан ва кун ботгандан кейин.

45. Тонгги намозга турганда.

46. Таҳажжуд намозини ўқиб бўлганда.

47. Мактуб ёзганда ва бошқалар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!