Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқ ва одатлари 

1407

(Давоми, боши мана бу ерда)

270. Анас розияллоҳу анҳу дедилар: Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қошларида бир одам ўтирган эди. Устида сариқ рангли либос бор эди. Жанобнинг одат шарифалари бир кишида номуносиб нарсани кўрсалар, ўз юзига демас эдилар. Шунинг учун хомуш ўтирдилар. Кейин сариқ либосли одам туриб кетгандан кейин мажлисда ўтирганларга “сизлар бу бечорани сариқ либос киймакдан ман қилсангизлар яхши бўлар эди” дедилар.

271. Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам мизожи мубораклари шундай эдики, табъларида хулқи беҳаёликнинг ўзи йўқ эди. Такаллуф билан беҳаёлик сўзларни мажлисларда сўзламас эдилар. Бозорларда баланд овоз билан сўзлаш одатлари йўқ эди. Бир киши Жанобга ёмонлик қилса, Жаноб эса унга ёмонлик қилмас эдилар. Балки афв этар эдилар ва гуноҳидан ўтар эдилар.

И з о ҳ. Ёмонга ёмон жазо бермай ва ундан интиқом олмай афв этмоқ воқеаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бутун ҳаётларининг ҳар лаҳзасида жилва қилиб турган дурахшон сифатларидир. Бу сифат тавзиҳи устида бир ажиб ҳикоя бордир. Зайд ибн Саъна деган бир яҳудий бор эди. Ўз тили билан баён қиладики, мен нубувват, яъни пайғамбарлик аломатларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак вужудларида тўлиқ топдим. Магар икки аломат қолган эди. Бири Набийнинг ҳилмлари ғазабларига ғолиб келур, иккинчиси, бир киши набий ҳузурларида нақадар нодонлик ва ахмоқлик қилса, Жанобнинг таҳаммул ва бардошлари шу қадар зиёда бўлур. Мен бу икки сифатни ҳам Жанобда топилармикан деб, бир неча кун текшириб турдим. Жаноб билан алоқа ва дўстлик рафти ва омадин кўпроқ қилиб турдим. Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳужраи саодатдан ташқарига чиқдилар. Али бирга эдилар. Рубарўларига бадавийга ўхшаган бир одам келиб савол қилди: “Ё, Расулаллоҳ, менинг қавмим мусулмон бўлгандилар. Мен уларга деган эдимки, мусулмон бўлинглар, агар сизлар мусулмон бўлсангизлар ризқларингиз фаровон бўлур. Энди бугун аҳвол шундайки, уларнинг устиларига очарчилик келди. Ҳаммалари қийналган. Бу ҳол сабаб бўлиб, улар Ислом динидан чиқиб кетмасалар эди. Шунинг учун сиздан умид қиламанки, шуларга бирор ёрдам еткизсалар”. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Али розияллоҳу анҳуга қарадилар. У зот арз килдиларки, ё Расулаллоҳ ҳозир қошимизда ҳеч бир нарса йуқ. Зайд ибн Саъна айтади: Мен бу ҳолатни томоша қилиб турар эдим. Мен айтдим: Ё, Муҳаммад, сиз агар фалон кишининг боғидан бу қадар хурмони муайян вақтда менга бера олсангиз, мен сизга ҳозирдан ўша миқдор хурмонинг пулини аввалдан бераман. Ва ўша муайян вақтда сиздан хурмони тўлиқ оламан. Жаноб дедилар: Мен бу муомалани қила олмайман. Магар, боғнинг номини олмай, тайин қилмай пул берсанг, мен муомала қилай. Мен дедим: Қабул қилдим. Кейин ўша миқдор хурмонинг қиймати учун саксон мисқол нақд тилла бердим. Жаноб мендан тиллани олиб, гапирган бадавийга бердилар ва дедилар: “Биродар, инсоф билан иш қил. Ҳаммаларининг ҳожатларини раво қил”. Зайд бин Саъна деди: энди, Хурмони Жанобдан қабул қилиб олишга бир-икки кун қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар билан бир жанозадан фориғ бўлиб, бир тарафда турган эканлар. У ерда Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо иккилари ҳам бор эканлар. Мен у жамоага бордим ва Жанобнинг куйлак чодраларини тутиб, туриб ниҳоятда аччиқ ва қўполлик билан дедим: Муҳаммад, сен менинг қарзимни бермайсанми? Худо номига қасам ичиб дейманки, мен сенларни авлоди Абдулмуталлибни ҳаммаларингни яхши биламан. Сенлар бировнинг ҳаққини оласизлар, лекин бермайсизлар. Умар розияллоҳу анҳу ғазаблари келиб, мени туртдилар ва дедилар: “Эй, Худонинг душмани, нималарни айтиб алжираб турубсан? Агар мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қўрқмасам, валлоҳи бошингни узиб ташлар эдим”. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум билан менга боқиб турар эдилар. Умар розияллоҳу анҳуга ниҳоятда яхши бир илтифот билан боқиб дедилар: “Эй, Умар, мен бир нарсага ва бу ҳақдор яна бир нарсага зиёда муҳтож эдик.

У нарса шу эдики: Менга яхшилик билан ҳақни адо этишга ва бунга яхшилик билан хақни талаб қилишга насиҳат қилсанг бўлар эди. Энди, эй Умар, бу одамни олиб бор, ҳаққи қанча бўлса топшир ва озор берганлигинг учун йигирма соъ ортиқ бергин”. Кейин Умар мени олиб кетдилар ва ҳаққимни тамом топширдилар. Устига яна йигирма соъ зиёда бердилар. Мен дедим: Бу йигирма соъ нима учун бериляпти? Умар дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай ҳукм бердилар. Кейин мен дедим: Ё, Умар, сен мени танийсанми? Умар дедилар: Мен сени танимайман. Мен дедим: Зайд бин Саънаман. Умар дедилар: Шу номда яҳудларнинг бир катта алломаси бор деб эшитар эдим, ўша одам сенмисан? Мен дедим: ўша одам менман. Кейин Умар дедилар: сен агар ўша буюк аллома бўлсанг, не учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шундай одобсизлик қилдинг? Мен дедим: нубувват аломатларининг ҳаммасини Жанобда мавжуд топдим. Магар икки аломатни тополганим йўқ эди ва уларни ҳам имтиҳон қилмоққа навбат келган йўқ эди. Энди ҳар иккисини ҳам имтиҳон қилдим. Жанобда мукаммал бор экан. Бири – ҳилмларининг ғазабларига ғолиб келиши, иккинчиси – нодоннинг жаҳолатидан таҳаммулларининг зиёда бўлиши. Бугунги муомала буларни исбот қилди. Эй, Умар, мен мусулмон бўлганлигимга сени гувоҳ қиламан ва дейманки, менинг ярим молим уммати Муҳаммадийяга садақадир.

Бу сўзни деб Зайд ибн Саъна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига қайтиб келди. Қўлларида мусулмон бўлди. Кейинги барча ғазотларда иштирок этди. Табук ғазотида шаҳид бўлди. Розияллоҳу анҳу (манбаа: “Жамъу-л фавоиди жамъу-л васоил”).

(Давоми бор)

“Шамойили Муҳаммадия” китобидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нур-Султонда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

129 13:59 06.12.2021

“Толибон” ташқарига олиб кетилган ҳарбий самолёт ва вертолётларни қайтаришни бошлади

316 13:36 06.12.2021

Қурол савдоси: Россия қуролларига харидор камаймоқда

487 12:36 06.12.2021

Россияда қолиб кетган ҳамюртларимиз учун махсус поезд қатновлари амалга оширилади

145 12:08 06.12.2021

“Спутник” билан эмланганлар Саудия Арабистонига кира олади

269 11:30 06.12.2021

Хитой раҳбари динларни хитойлаштиришга чақирди

1584 10:03 06.12.2021
« Орқага