Унда Туркиянинг энг катта масжидида очилаётган янги Ислом цивилизациялари музейига ташриф буюринг.
Музей бугун очилади. Бу Рамазоннинг илк жумаси учун муносиб туҳфа бўлди. Очилиш маросимида Ражаб Тоййиб Эрдоған иштирок этиши кутилмоқда.Истанбулдаги Катта Чамлижа масжиди мажмуасида жойлашган ва 10 000 квадрат метр (107 639 квадрат фут) ёпиқ майдонда қурилган музей Тўпқопи саройи ва сарой коллекциялари музейи, Турк ва Ислом санъати музейи, Археология музейлари, Истанбул мақбаралари ва вақфлар музейидан иборат.
Музейда Ислом динининг 1200 йиллик тарихини акс эттирувчи ноёб асарлар мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти ҳеч қачон намойиш этилмаган.
VII асрдан ХIX асргача Ислом санъати ривожини акс эттирувчи 800 га яқин экспонатдан иборат музейда туркий тўқилган санъат, Муҳаммад саллолоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётига оид асарлар, Ислом санъатининг меъморий ва безак элементлари каби 15 та мавзули бўлим мавжуд.
Музейга ташриф буюрувчилар Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг излари, Макканинг муқаддас Каъба пардаси, султон кийимлари, Фотиҳ Султон Меҳметнинг болалик дафтарлари ва Усмонлилар даври тангалари каби яна кўплаб асарларни кўриш имконига эга бўлади.
Музейнинг энг нозик дисплейларини жойлаштириш учун кам акс эттирувчи ва юқори шаффофликка эга бўлган махсус ультрабинафша нурларини қайтарувчи қилувчи ойнадан фойдаланилади. Витриналар бегона ҳаво ва чангдан сақлаш учун мўлжалланган ва кондиционер мос ҳароратни сақлаш учун ишлатилади.
Ёритиш мосламалари керакли масофага эътибор қаратиш ва уларнинг витриналарида алоҳида ишларни таъкидлаш учун мўлжалланган. Махсус сенсорлар ҳар қандай зарба, рухсатсиз очилиш ёки синиш белгиларида сигнал беради. Музей шунингдек, 130 та хавфсизлик камераси ва юзни таниш камераси билан ҳимояланган.