Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари (19-қисм): Тўшакка ётаётганда

22:30 05.01.2018 729

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Тўшакка ётаётганларида: “Аллоҳумма анта холақта нафсий ва анта татаваффаҳа, лака маматуҳа ва маҳяҳа, ин аҳяйтаҳа фаҳфазҳа ва ин аматтаҳа фағфир лаҳа, Аллоҳумма инний асалукал афияҳ”, деб айтардилар.

(Аллоҳим, Сен менинг нафсимни халқ қилдинг ва Сен уни ўлдирувчисан. Унинг тириклиги ҳам, ўлими ҳам Сенинг қўлингда. Агар уни тирик қўйсанг, муҳофаза қил. Агар ўлдирсанг, мағфират эт. Ё Раббим, Сендан офият сўрайман) (Имом Муслим ривояти).

Расулуллоҳ алайҳиссалом уйқуга ёнбошласалар: “Аллоҳумма бисмика роббий вазаъту жамбий фағфирлий занбий”,

(Аллоҳим, Сенинг исминг билан ёнбошимни қўйдим. Менинг гуноҳларимни кечир) деб айтардилар (Ибн Сунний ривояти).

Манба: ЎМИ расмий сайти

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!