Ислом

Расулуллоҳни кулдирган воқеа

3309

Мўминлар онаси Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 

"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан бир йил олдин Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу тижорат ила сафар қилди. 

У билан Нуаймон ибн Амр Ансорий ва Сулайт ибн Ҳурмала розияллоҳу анҳу ҳам бирга сафар қилишган бўлиб, бу икки саҳобий Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Бадр жангида қатнашишган эди.

Нуаймон розияллоҳу анҳу ҳазилкаш ва  қизиқчи инсон эди.

Сулайт розияллоҳу анҳу зод (таом, емиш) га масъул бўлиб аҳли карвон таомлари у орқали ҳал бўлар эди.

Нуаймон розияллоҳу анҳу унга: 

- Менга таом беринг, деди. 

Сулайт розияллоҳу анҳу эса: 

-  Абу Бакр розияллоҳу анҳу келмагунича ҳеч кимга таом бермайман, деди. 

Нуаймоннинг бундан жаҳли чиқиб: 

- Унда ўзингиздан кўринг ғазабимни қўзғадингиз, деди. 

Улар бир қавмга йўлиқишди. 

Нуаймон уларга: 

- Менинг бир қулим бор сотиб олмайсизларми?, деди. 

- Оламиз. 

- Лекин у гапга уста одам. Сизга менинг амакивачам экани,  менинг қулим эмаслигини айтиб қоладиган бўлса олмайсизлар. У билан орамиз бузилади.

- Эйй, уни гапига эътибор қилиб ўтирмаймиз, сотиб оламиз тамом.

Улар Нуаймон розияллоҳу анҳудан уни ўн қуллас (пул тури) га савдолашиб сотиб олишди. 

Сўнгра Сулайт розияллоҳу анҳунинг олдига бориб уни сотиб олишгани айтишди. 

Сулайт розияллоҳу анҳу у ҳур одамлиги, қул эмаслиги,  қолаверса Нуаймоннинг амавиччаси эканини, у улар билан ҳазиллашгани айтди. 

Шунда улар: 

- Бизни алдамай қўя қол.  Сени хабарингни айтиб бўлишган дейишди. 

Сўнгра эса салласини бўйнига ўраб тортиб олиб кетишди. 

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу келгач, у кишига воқеа хабарини айтишди. У зот ҳалиги қавмга етиб олди ва Сулайт розияллоҳу анҳу ҳақида уларга хабар бериб, пулларини қайтариб берди, сўнгра уни қайтариб олиб келди.

Ортга қайтилгач Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган воқеани хабарини айтиб  беришди. 

Шунда бу воқеадан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кулиб юбордилар ва у зотнинг атрофидаги кимсалар ҳам кулиб юборишди". 

Абул Баракот Ғаззий раҳимаҳуллоҳ.

"Ал-мирааҳ вал-мизааҳ". 

Аллоҳ таоло саҳобалар розияллоҳу анҳумнинг барчаларидан рози бўлсин!

Суннатуллоҳ Абдулбосит

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“...Бурунга сув тортишда муболаға қил”

1728 09:00 12.07.2020

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ташқи кўринишлари ҳақида келган ривоятлар (3-мақола)

760 09:00 10.07.2020

Саҳобалар кимлар?

811 20:30 05.07.2020

Хайрулла Ҳамидов шеъри: Росулуллоҳ деган зот бор дунёда!

1662 11:00 05.07.2020

«Аллоҳнинг Ҳабиби Муҳаммад» мультфильми

1051 17:00 25.06.2020

Эргашмоғимиз учун энг муносиб инсон 

1211 00:00 18.06.2020
« Орқага