«Расулуллоҳнинг ҳаворийси» Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу (2-қисм)

23:05 12.08.2019 763

«Дарҳақиқат, ҳар бир пайғамбарнинг ўз ҳаворийси бўлган, менинг ҳаворийим – Зубайр»

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам

Арабча «ҳаворий» сўзи – пайғамбарнинг ўзи танлаган ёрдамчиси, ўз пайғамбарига фидойиларча ёрдам бериб, ҳар қандай ҳамладан муҳофаза қиладиган ҳимоячи, де­ган маъноларни англатади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алай­ҳи ва саллам нима сабабдан Зубайр ибн Аввом розиял­лоҳу анҳуни ўзининг ҳаворийси деб топганини тушу­ниш учун хаёлан Арабистон яриморолидаги Уҳуд тоғига ўтишингиз керак бўлади. Фараз қилинг, қуёш куйдира­ётган ушбу тоғли ҳудудда ғазот бошланишидан олдин мушриклар армияси сафидан жуссаси девдай келади­ган Талҳа ибн Талҳа Абдарий исмли киши чиқиб кел­ди. Талҳа мушриклар армиясининг энг кўзга ташлан­ган қаҳрамони саналади. Катта кучга эга бўлиб, қуту­риб кетгандай жанг қилиши сабабли унга «қўшин пона­си» деган ном беришган. Қисқаси, инсон тусига кириб олган ушбу махлуқ улкан туяни эгарлаб, қўлига кўпху­долиларнинг туғини маҳкам ушлаб олганча олдинга чиқди-да, иккала армия ғазот бошлашидан олдин му­сулмонлар орасида у билан яккама-якка жанг қилиш­га юраги бетлайдиган одам борлигини ғурур-ла иршай­иб сўради. Бундай яккама-якка жанг араблар орасида уруш бошлашдан олдин амал қилинадиган удум эди. Шунда... Мусулмонлар армиясининг яланғочланган қи­личлар, баланд кўтарилган найзалар қаторидан нов­ча бўйли, жуссаси бақувват, кенг елкали йигит чиқиб, ўз ўлжасини бурдалаб ташлашга ҳозирланган шер каби анави «қўшин понаси» томон қатъий одимлади. Бу ўша, бир неча йил муқаддам Абдуллоҳ тоғасининг ўғли Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳимоя қи­лиш ниятида шаҳар кўчаларида қилич яланғочлатиб юрган ўспирин, улғайиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаворийси даражасига қадар кўтарилган Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу эди. Арабларнинг ном чиқарган қаҳрамони ўтирган туя олдига ирғиб кел­ган йигит жонивор устига шартта сакраб, бақувват қўли ила уни ўзига қаттиқ тортди. Устида махлуқ ўтирган шўрлик туя ўкирганча ерга ағанади. Яна бир неча сония ўтар-ўтмас қиличини «қўшин понаси» устида баланд кўтарган Зубайр, қурайш мушрикларининг кўз ўнгида Талҳанинг бошини танасидан жудо қилди. София хола­сининг ўғлига ғурур-ла қараб турган Расулуллоҳ соллал­лоҳу алайҳи ва саллам баланд овозда: «Аллоҳу акбар!» - дея хитоб қилдилар.

Ушбу қаҳрамоннинг кимлигини ҳамон тушуниб ет­маган бўлсангиз энди хаёлан катта аҳамиятга эга бо­шқа кунга, хусусан, ҳижрий 15 йилнинг ражаб ойи чор­шанбасига – Ярмуқ ғазоти кечган кунга ўтинг. Юзи ёпиқ чавандоз ғазот олдидан якка ўзи олдинга отилиб чиқиб, иккала қўлига биттадан қилич ушлаганча ўзи­ни рум армияси сафига урганини, аскарларининг бо­шлари теварак-атрофга сапчадай узилиб тушаётгани­ни кўрган румликларнинг ҳайратда қотган башарала­рини тасаввур қилинг. Ўша чавандоз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаворийси Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу бўлган.

Энди Шомдан хаёлан Мисрга ўтамиз... Миср Боби­ли деб номланган шаҳарда румликлар забт этиш қий­ин кечадиган мустаҳкам қалъа барпо этишган. Саркарда Амр ибн Ос розияллоҳу анҳунинг қўшинлари мана етти ойдир-ки уни ишғол қила олишмаяпти. Шунда Умар розияллоҳу анҳу ушбу муаммони ҳал қилиш мақ­садида Амр розияллоҳу анҳуга ёрдам бериши учун их­тиёрига бир қаҳрамонни юборди. Ҳали қалъага етиб боришга улгурмаган исломий баҳодир румликларни ер тишлата бошлайди. Бичими давангирдай бўлишига қарамай қалъа деворига осонгина чиқиб олган қаҳра­мон яланғочлаган қиличини осмонга баланд кўтарган­ча момақалдироқнинг гулдурашидай янграган овози билан: «Аллоҳу акбар!» - дея хитоб қилди... Даҳшатга тушган румлик аскарлар тумтарақай қочиб берди, му­сулмон жангчилар эса девқомат баҳодирга бақрайган­ча, унинг кимлигини билмай, ҳайратдан донг қотиш­ди. Жаброил алайҳиссалом Бадр ғазотида сиймосини касб этиб тушган ушбу баҳодир ҳам Расулуллоҳ сол­лаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаворийси, уммати Ис­ломнинг буюк қаҳрамони Зубайр ибн Аввом розиял­лоҳу анҳу эди. Ниҳоят мусулмонлар уни танишгач, бор овозлар билан Аллоҳни улуғлаб қичқиришганча қалъа­ни ишғол этишди. Тарихда Исломнинг ўта муҳим мар­казларидан бирига айланиши керак бўлган Миср мана шу тариқа забт этилди.

Ушбу ҳикояда мен Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг афсонавий қаҳрамонликларидан бир нечта­сини келтирдим холос. Агар у намоён этган қаҳрамон­лик намуналарининг бари баён этиладиган бўлса, ушбу китоб ҳажми кичиклик қилади. Фақат киноэкранлар­дагина мавжуд, аслида ўйлаб чиқарилган шахслар би­лан эмас, умматимизнинг Зубайрга ўхшаш ҳақиқий қаҳрамонлари билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Зеро, уммати Ислом ёшлари ўз қаҳрамонларини таниб оладиган замон етди.

Мана энди... Талҳа билан Зубайр розияллоҳу анҳу­нинг таржимаи ҳоли билан қисқача танишиб чиққач, нима учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жаннатда менга Талҳа билан Зубайр қўшни бўлади», - деганларини тушунгандирсиз? Шуниси диққатга са­зоворки, Ислом душманлари, баъзан ўзимиз уну­тиб қўядиган қаҳрамонларимиз-у, тимсолларимиз­ни жуда яхши билишади. 2009 йил ёзида, ўша даврда Эрон Республикаси раҳбари Аҳмадинежод Эрон теле­видениесининг жонли эфирида Расулуллоҳ соллал­лоҳу алайҳи ва салламнинг жаннатдаги иккала қўш­нисини қоралаб, ҳақорат қила кетди. Модомики, маъ­лум бир нарса ҳақидаги мулоҳаза, ўша нарсанинг ўзи ақлимизда қанчалик аниқ тасаввур бўлишига боғ­лиқ экан, биринчи навбатда нима учун Аҳмадинежод Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу саҳобаларини ёмон кўриб қолиб, нафрат билдириши­нинг сабабини аниқлаб олишимиз керак бўлади.

Эроннинг бугунги раҳнамолари Расулуллоҳ соллал­лоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ва аҳли аёл­ларини ҳақорат қилишининг сири нимада ўзи? Нима сабабдан Эронда Умар розияллоҳу анҳунинг қотили, оташпараст Абу Луълуънинг мақбараси барпо этилди? Сафавийлар ким бўлди-ю, Анатолия тоғидан чиқиб, уларнинг бошларига ўз қалъаларини ўпирган турк ло­чини ким бўлди? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал­ламнинг қабрини қандай ҳимоя қила билди у? Умма­ти Исломни ягона байроқ остига бирлаштиришга қан­дай муваффақ бўлди? Қандай қилиб ушбу турк лочи­ни минглаб бегуноҳ жабрдийдаларни Андалусияда­ги мудҳиш қийноқ зиндонларидан халос қила билди? Узил-кесил ҳал қилувчи Чалдирон жангининг тарихи қандай бўлган?

Бу ҳақда кейин ҳикоя қиламиз...

Жиҳод Турбонийнинг 
«Ислом умматининг 100 нафар буюк шахси» китобидан

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!