Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Рекламаларимиз ва миллий одобимиз ҳақида бир оғиз сўз

1278

Йўналиш таксисида ўтирар эканман, олдимизда кетаётган автобуснинг орқасига тасвирланган рекламага эътибор қаратдим. Лотин имлосида: «БАХТ МАНА ШУНАҚА БЎЛАДИ», — деган ёзув битилган. Ёнида ушбу сўзларнинг ўрисчаси ҳам бор (норасмий давлат тили саналган ўрисчасиз яшай олмаймизу, ахир).

Рекламада ўзбекнинг «бахтиёрлигидан» кўзи косасидан чиқиб кетишига сал қолган боласи шоколадни, худди биров тортиб олиши мумкиндай, иккала қўли билан маҳкам чангаллаб олган.  Шоколаднинг тишлаб узилган каттагина бўлаги боланинг оғзидан уқаланиб, эриб оқиб тушмоқда...

Бошқа бир шунга ўхшаш рекламани ҳам кўрган эдим. Унда автобуснинг ён томонига умрида лағмон емаган ва ниҳоят бир умрлик орзусига эришган ўзбек аёли тасвирланган эди. Унинг очкўз башараси ҳам мана шунақа бахтиёр қиёфа касб этган.

Наҳотки бахт деганлари мана шунақа бўлса?!

Миллий одобимиздан бехабар, ҳаммани ўз нафси ва қаричи билан ўлчайдиган, чилласи чироқ кўрмаган ўзбексимон егулик рекламачиларига овқатланишга оид миллий-диний одобларимиз борлигини эслатиб ўтиш керак, деган хулосага бориб, раҳматли шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Ижтимоий одоблар» китобидан кўчирма келтиришга аҳд қилдим:

«Исломий таълимотларда айтилишича, мўмин-мусулмон инсон яшаш учун ейди, ейиш учун яшамайди. Ким овқатланиш масаласида мўътадил бўлса, одоб-ахлоқли бўлса, таомни яшаш эҳтиёжларидан бири деб билса, мусулмонларнинг бу борадаги сифатини ўзида мужассамлаштирган бўлади.

  • Таом тановул қилишдан олдин икки қўл ювилади. Исломда таомдан олдин икки қўлни ювиш диний таълимотлар орасига қўшилган ва у «барака» деб аталган.
  • Таомни дастурхонда тартиб билан тановул қилиш юксак одобдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо шундай қилганлар. Саҳобаларни, сиз билан биз умматларини ҳам шундай қилишга ундаганлар.
  • Таомланишдан Аллоҳ таолонинг ибодатига, тақвосига тайёрланиш ният қилинади. Овқат ейиш лаззатланиш ва фахрланиш учун бўлмаслиги зарур. Шундагина инсон қилган нияти туфайли овқатланганига ҳам савоб олади.
  • Дастурхон устида камтарлик ила ўтирилади. Кибр ва манманлик барча жойларда ҳам мусулмон инсонга тўғри келмаганидек, дастурхон устида ҳам тўғри келмайди.
  • Таом тановул қилишда шошилинмайди. Таомни аста, яхшилаб чайналади, бунда беўхшов овозлар чиқишига йўл қўйилмайди. Шошилиб овқатланиш беодоблик ва  очкўзлик аломати бўлиши билан бирга соғлиққа зарар ҳам келтиради. 
  • Таомни ўтириб ейиш одобдандир, тик туриб ёки юрган ҳолда ейиш беодобликдир».

 

Шокир Долимов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистон: ташқи реклама энди қозоқча бўлиши керак

748 16:05 31.12.2021

“Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқилмоқда

496 21:00 23.12.2021

Янги форматда ташкил этилган ўқув маркази очилишига марҳамат!

563 16:40 15.12.2021

Ҳиндистон компанияси реклама ролигида “мусулмонча” тил учун танқидга учради

735 16:55 27.10.2021

Алкоголь маҳсулотлари рекламаси тақиқланади

982 18:30 04.05.2021
« Орқага