Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Рейганнинг собиқ ёрдамчиси: «НАТО Россия билан урушда АҚШга хиёнат қилади»

2578

19FortyFive нашри президент Роналд Рейганнинг собиқ ёрдамчиси Дуг Брэндоунинг НАТО ва АҚШнинг Россия ва Хитой билан юзага келиши мумкин бўлган можаролари ҳақидаги нутқини чоп этди.

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остиннинг Европага сафари ва у ерда НАТОга аъзо давлатларни Украина ва Грузияни иттифоққа қабул қилишга чақириши, Брэндоу назарида, ёмон фикр. Бу мамлакатларнинг Қўшма Штатлар хавфсизлигини таъминлашга ҳеч қандай алоқаси йўқ ва бу мамлакатларда негадир ҳокимият тепасида АҚШни Россия билан зиддиятга тортишга интилган ва ҳозир ҳам интилаётган ўта бепарво раҳбарлар турган. .

Брэндоу “совуқ уруш” давридаги СССРни мисол қилиб келтиради: Қўшма Штатлар Совет Иттифоқининг Мексика ва Канадани Варшава шартномасига қўшиш ғоясига қандай муносабатда бўлар эди?

Бу икки давлат юзасидан Россия билан ҳарбий можаро юзага келса, НАТО иттифоқчилари АҚШга ёрдам бермайди, дейди Брэндоу, чунки улар бу можарода ғалаба қозониш учун ҳамма нарсани тикишга тайёр турган Россия билан жанг қилишни хоҳламайди. Хитой билан можаро ҳеч қандай тахминий эмас, чунки ХХР Тайванда куч ишлатишга тайёр ва ўз мақсадларидан чекинмайди. Дунёнинг ярмича масофада узоқда курашишга уринаётган Вашингтон Пекин билан уруш ўйинларида муваффақиятсизликка учраши тайин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нур-Султонда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

111 13:59 06.12.2021

“Толибон” ташқарига олиб кетилган ҳарбий самолёт ва вертолётларни қайтаришни бошлади

293 13:36 06.12.2021

Қурол савдоси: Россия қуролларига харидор камаймоқда

472 12:36 06.12.2021

Россияда қолиб кетган ҳамюртларимиз учун махсус поезд қатновлари амалга оширилади

143 12:08 06.12.2021

“Спутник” билан эмланганлар Саудия Арабистонига кира олади

264 11:30 06.12.2021

Хитой раҳбари динларни хитойлаштиришга чақирди

1562 10:03 06.12.2021
« Орқага