Рибога асосланган банкда ишлайдиган кишининг уйида таом есак бўладими? (Шайх Бутий)

05:05 06.09.2019 4860

Савол:

– Менинг рибога асосланган банкда ишлайдиган дўстим бор. Унинг молини ҳалол деб эътиборга оламизми? Яъни агар уни кўргани уйига борсак ва таомидан тановул қилсак, рибо молидан еган бўлмаймизми?

Жавоб:

– Агар дўстингизнинг даромади ҳалол ва ҳаром моллар аралашмасидан ташкил топган бўлса, унинг зиёфат чақириғига ижобат қилишингиз ва таомидан ейишингизда бирон шаръий монелик йўқ. Аммо унинг даромади фақатгина ҳаром молдан иборат бўлса, у ҳолда дўстингизнинг молидан мулкдор бўлиш ҳам, таомидан тановул қилиш ҳам жоиз эмас.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!