Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Рим папаси аборт ва ҳамжинсбозлар ҳақида гапирди

6374

«Ҳомиладорликни тўхтатиш қотилликдир». Рим папаси Франциск Словакиядан Римга қайтаётиб журналистлар билан суҳбатда ана шундай деди. «Евроньюс»нинг хабар беришича, айни пайтда папа абортни қўллаб-қўлловчи сиёсатчилар, хусусан, АҚШ президенти Жо Байденни черковдан четлатиш ҳақидаги чақириқларга рад жавобини берди.

«Причастие (насронийлар эътиқодига кўра, ҳазрат Исо ва ҳаворийларининг биргаликдаги сўнгги кечки овқатланиши) – бегуноҳлар учун мукофот эмас, балки инъом, Исонинг орамизда эканлигининг белгисидир. Черковимизга алоқадор бўлмаганларнинг ундан баҳраманд бўлиши мумкин эмас», – деди Франциск.

Шунингдек, Рим папаси никоҳ эркак ва аёлни бир-бирига боғлайдиган сирлигини, бир жинслиларнинг иттифоқи эса фойдали эканлигини, чунки давлат фуқаролик нуқтаи назаридан буни қўллаб-қувватлашини, бироқ бундай иттифоқларнинг никоҳга алоқаси йўқлигини айтди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Рим папаси Ливанга бормоқчи

511 09:40 05.08.2021

Католик черковида “бир жинслилар никоҳи” можароси

26281 09:35 18.03.2021

Илк бор: Рим папаси Ироққа келди (фото)

1686 20:05 05.03.2021

Рим папаси илк бор Ироққа келяпти

898 09:00 03.03.2021

Рим папаси Ироққа бормоқчи

781 09:00 09.12.2020
« Орқага