Рим папаси БААга келади

21:30 07.12.2018 398

Келаси йилнинг февраль ойида Рим папаси Франциск расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларига ташриф буюради. Бу ҳақда Islam-today хабар тарқатди.

Хабар берилишича, папани Яқин Шарқ давлатига шахсан Абу Дабининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Зайд таклиф қилган.

Ватикан делегациясининг БААда уч кун бўлиши режалаштирилмоқда. Рим папасининг Амирликлардаги ташрифидан кўзланган асосий воқеа “Инсоний биродарлик” Динлараро халқаро учрашувида қатнашишидир.
 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!