Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Риши Сунак Хитой бўйича кескин баёнот берди

1534

Буюк Британия собиқ молия вазири ва бош вазирлик учун кураш олиб бораётган Риши Сунак ҳукумат раҳбари этиб сайланган тақдирда Хитойга қарши кескин чоралар кўришга ваъда берди.

Сиёсатчи Пекинни  ички ва ташқи хавфсизлик учун “биринчи рақамли” таҳдид деб атаган. У амалдаги ташқи ишлар вазири Элизабет Трасс билан бош вазирлик учун кураш олиб боряпти. Дипломат консерваторлар партияси аъзолари орасида етакчилик қилмоқда, аммо собиқ молия вазири уни дебатлар орқали ортда қолдиришига ишонмоқда. Трасс Сунакни Пекин ва Москвага нисбатан “юмшоқ” муносабатда айблаган. Шундан кейин у юқоридаги кескин баёнотни берди.

Бундан аввал Хитойнинг Global Times нашри Сунакни бош вазирлик учун курашда “аниқ ва Хитой-Британия муносабатларига оид прагматик қарашларга эга” номзод сифатида баҳолаганди.

У Буюк Британиядаги 30 та Конфуций институтларини ёпишни таклиф қилмоқда. Номзоднинг фикрича, бу Пекиннинг “юмшоқ куч” орқали ўз таъсирини кучайтириш воситаси ҳисобланади. Шунингдек, у Хитой коммунистик партиясини Британия университетларидан “қувиб чиқармоқчи”. Сунак ўқув муассасаларига тадқиқотлар учун 50 минг фунт-стерлингдан ортиқ маблағ ажратилса, маълумотларни мажбурий очиқлаш тартибини жорий этиш ниятида.

“Бизнинг технологияларимиз ўғриси”

Сунак Пекинга технологик плагиат, Россия нефтини сотиб олиш орқали Москвани қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Тайванни қўрқитиш юзасидан ҳам айбловлар қўйди. Сиёсатчи Хитойнинг “Бир камар — бир йўл” глобал ташаббусини ҳам танқид остига олган. Унинг фикрича, бу орқали ривожланаётган давлатлар қарзга ботиши мумкин.

“Улар Шинжон ва Гонконгда одамларни таъқиб қилмоқда, мафкурафий тозалаш ўтказмоқда ва уларнинг ҳуқуқини бузмоқда. Шу билан бирга улар ўз фойдаси учун дунё иқтисодиётини сохталаштирмоқда”, – деган жаноб Сунак.

Унинг бу баёнотлари консерваторлар орасидаги “қирғийлар”га мақбул тушиши мумкин, улар собиқ бош вазир Жонсонни узоқ вақт Пекинга қарши кескин чоралар кўришга чақириб келганди.

Хитой мавзуси анчадан буён Британия сиёсатида муҳим масалалардан бири бўлиб келган. Хусусан, ўтган йили Пекин Буюк Британия иқтисодий хавфсизлиги учун энг йирик таҳдид деб эълон қилинган. Вашингтон босими остида Huawei компанияси Британиядаги 5G технологияларини ишлаб чиқиш жараёнидан четлатилди.

Бундан ташқари, хитойликларнинг мудофаа, энергетика ва транспорт секторларидаги корхоналардан маҳсулот сотиб олиши устидан қатъий назорат ўрнатилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

1563 17:35 01.06.2023

Белгород ўққа тутилди: ўн киши яраланган

968 15:50 01.06.2023

Саудия Арабистони аҳолиси 32 миллиондан ошди

815 14:19 01.06.2023

Аср намозига 30 дақиқа қолган бўлса пешин ўқилмайдими?

2549 10:45 01.06.2023

Қозоғистон: Россия-Украина чегарасига тинчликпарвар кучларни юбориш ҳақида мудофаа вазирлиги муносабати

2394 09:25 01.06.2023

Ўшда халқаро муаззинлар танлови бўлиб ўтди

1429 08:48 01.06.2023
« Орқага