Риёкорликнинг уч шаклини биламизми?

08:00 10.04.2019 917

Ҳазрати Мавлоно Муфтий Абдуррауф Сикҳравий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

"Уламои киромлар риёкорликнинг уч шаклини жудаям гўзал тарзда баён қилганлар:

Биринчи шакли шуки, "одамлар учун бирор ибодатни қилишлик". Бу ҳам риёкорликдир.

Иккинчи шакли шуки, "одамлар сабабидан бирор солиҳ амални тарк қилишлик". Бу ҳам риёкорликдир.

Учинчи шакли шуки, "одамлар сабабидан бирор солиҳ амални беркитишлик". Бу ҳам риёкорликдир. (Яъни, таълим ва тарғиб қилмаслик ёки амални одамлар учун махфий тутишлик. Ваҳоланки, амал ҳам Аллоҳ учун махфий тутилиши лозим)".

"Ислааҳий байаанаат" китобидан Абдулқайюм Комил таржимаси

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!