Риёз: “АҚШ ички ишларимизга аралашяпти”

16:30 17.12.2018 1082

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ Сенатининг валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмонни қотилликка алоқадорлиги ҳақидаги айбловини рад этди.

Расмий ахборот агентлиги орқали тарқатилган баёнотда айтилишича, АҚШ бу айблов билан қиролликнинг ички ишларига аралашган ҳамда унинг минтақавий ва халқаро миқёсдаги ролига путур етказган.

Саудия Арабистони АҚШ билан муносабатларни ривожлантиришда давом этади, бироқ валиаҳд шаҳзодага нисбатан айбловларни ва унинг обрўсининг тўкишга бўлган уринишларни қабул қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта АҚШ Сенати Муҳаммад ибн Салмоннинг журналист Жамол Қошиқчи ўлимига алоқадорлиги ҳақида резолюцияни қабул қилди. Яна бир резолюцияда Ямандаги ҳарбий операцияда Саудия Арабистонини қўллаб-қувватлашни тўхтатиш талаб қилинди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!