Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Риёзнинг Яман бўйича янги таклифи ҳусийларга ёқмади

1073

Саудия Арабистони Яманда БМТ назоратида ўт очишни тўхтатиш бўйича ташаббус билан чиқди, дея хабар бермоқда Deutsche Welle.

Риёзнинг таклифлари орасида Яман пойтахти Санодаги халқаро аэропортни очиш ва Ҳадийда портидан қамални қисман олиб ташлаш, портдан тушадиган даромадни жанубий ва шимолий бошқарувларнинг Марказий банкдаги умумий ҳисобрақамига тушириш кабилар бор. Бундан ташқари, Саудия Арабистон Яман ҳукумати ва исёнчи ҳусийлар ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар ўтказилишини истамоқда.

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Файсал ибн Фарҳон ал-Сауд ҳусийлар маъқуллаган тақдирда режани амалга оширишга киришиш мумкинлини айтиб, Яман ҳукумати ва ҳусийларни ташаббусни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Ҳусийларнинг расмий вакили Муҳаммад Абдулсалом Твиттердаги саҳифасида Саудия Арабистонининг таклифига муносабат билдирди. У таклифни ножиддий деб атаб, унда ҳеч қандай янги гап йўқлигини таъкидлади. Шунингдек, Муҳаммад Абдулсалом Саудия Арабистонидан Ямандаги ҳужумларини тўхтатишни талаб қилди.

Эслатиб ўтамиз, Яманда ҳукумат кучлари ва исёнчи ҳусийлар ўртасидаги қарама-қаршилик олти йилдан бери давом этяпти.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президентнинг Саудия Арабистонига ташрифидаги келишувлар амалга татбиқ қилинмоқда

639 16:08 29.11.2022

Саудия Арабистонида тошқин: кўчалар дарёга айланган

5878 13:43 25.11.2022

Ироқ ва Сурияда Эроннинг таъсири

1481 20:25 20.11.2022

Саудия Арабистони бир марталик виза муддатини узайтирди

1069 16:49 09.11.2022

Эроннинг Саудияга хавфи ҳақида эксперт мулоҳазаси

1010 14:00 06.11.2022

Саудиянинг биринчи электромобиль бренди ишга туширилди

2603 14:15 04.11.2022
« Орқага