Ислом

РИЗҚИНГНИ ОЛМАСДАН ЎЛМАЙСАН!

2133

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобаларга айтдилар:  

"Буёққа келинглар!"

Саҳобалар келишди.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам уларга дедилар:  

"Оламлар Роббисининг элчиси Жаброил руҳул қудс менга айтди:  

"Ҳеч бир жон токи муддати тугамаса, ризқини олмаса ўлмайди. Аллоҳдан тақво қилинг. Ризқни гўзал тарзда талаб қилинг. Сиздан бирингизга ризқ келиши секин бўлса, уни Аллоҳнинг маъсияти ила талаб қилишга ҳаракат қилмасин. Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсага Унинг тоати билан эришилади".  

Мен коронавирус тўғрисида ўқиб, у ҳақда эшитар эканман, инсонларнинг кўзида, уларнинг сўзида қўрқинч, нотинчлик кўрдим. Шунда ўзимга ўзим дедим:

"Инсонларга шу шароитда қалбларига таскин берадиган кишилар лозим. Улар яшаётган шароитда уларнинг ақидаси қандай бўлиши лозимлигини ўргатадиган кишиларга эҳтиёж бор. 

Қўрқув ҳукмрон бўлди. Миш-мишлар тарқади. Оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Биз онамиз қорнида эканимизда Аллоҳ бизнинг умримизни, ризқимизни ёзиб қўйган. Ана шу ёзилган умрни яшамасдан олдин ўлмаймиз.

Уруш майдонларида ёши кексаларни кўраяпмиз, эшитаяпмиз. Бомбалар остидан тирик чиқаяпти шу ёшида. Ваҳоланки, онасининг сути томоғига тиқилиб ўлаётган гўдаклар қанча!!!

Биринчиси қартайиш учун самолётлар ташлаган бомбалардан омон қолди. Чунки Аллоҳ унга узоқ умрни ёзган. Ҳеч нарсага қарамай у яшайди ўша умрни.

Иккинчиси эса ер юзидаги энг тинч ва иссиқ жой бўлмиш онасининг қўйнида вафот этаяпти. Сабаби – Аллоҳ унга ёзган умр шунча.

Инсон нима учун яратилган бўлса ўша вазифасини адо қилмасдан ўлмайди, хотиржам бўлинг!

Бизга етадиган хавф бу табиий нарса. Унинг имони заифликка алоқаси йўқ. Биз инсон бўлганимиз учун қўрқамиз. Мўмин ҳам инсон. У ўзидан хавотир олади, яхши кўрганларидан хавотир олади. Аммо у бу хавфнинг таъзирини қадарга ризолик билан беради.

Бунинг аччиқлигини Аллоҳнинг хоҳишига бўлган иймони билан зийнатлайди.

Сиз ўзингизга хавфдан бўлган зиндон қуриб олманг. Чунки ғам, ташвиш ва хавф эртанги аламни кеткиза олмайди. Улар бугунги ҳаловатни кетказади.

Мусулмонга ризо ила етадиган ҳар бир дардда ажр бор. Ҳатто оёғига кирган тиканга ҳам.

Аллоҳнинг қадарини бандалари ўртасида ҳавойи нафсингизга мос равишда тақсимламанг. Бало келса кофирни ҳам, мусулмонни ҳам, итоаткорни ҳам осийни ҳам, яхшини ҳам ёмонни ҳам бирдек тутаверади. Бу умматнинг энг ишончли кишиси Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу Амвос вабосидан вафот этганлар. Биз биламизки, инсонлар ўлимнинг сабабида бир-бирларига шерик бўлишлари мумкин. Аммо мўминнинг оқибати бўлак, кофирники бўлак. Ибрат ўлимнинг сабабида эмас, ўлимдан сўнг нима бўлишидадир.

Сақланиш вожиб. Инсон эҳтиёт бўлишга, шифокорлар насиҳатига қулоқ солишга бурчли. Чунки у ўзига ҳам, бошқаларга ҳам зарар етказмаслиги лозим. Инсон ўзини ҳалокат ўрнига ташлаши имондан  ва гўзал таваккулдан эмас.

Ўзини ҳалокатга ташлаган инсон аҳмоқ ва динни хато фаҳмлаган инсондир. Аллоҳ барчамизни ўз паноҳида асрасин!

Абдуқодир Полвонов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Рамазон ойининг 8 баракаси

596 06:00 29.04.2020

Эшик

1140 08:00 26.03.2020

Нафсини тийганди, ризқ эшиги очилди...

2210 23:02 18.02.2020

Ризқдаги бараканинг омиллари

1958 22:00 14.02.2020

“Қачон мартабангиз кўтарилади?”

1166 10:27 10.02.2020
« Орқага