«Роббим, умматим! Роббим, умматим!»

20:00 15.12.2018 511

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Ўша кунда жаҳаннамни келтирилса” [1] ояти нозил бўлганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ранглари ўзгариб, юзларида билинди ва ҳатто саҳобаларига жиддийлашдилар. Сўнгра: “Менга Жаброил: “Йўқ! Қачонки ер қаттиқ силкинганида. Ва Роббинг (ҳукми) ва фаришталар саф-саф бўлиб келса. Ва ўша кунда Жаҳаннам келтирилса” [2] оятини қироат қилдирди”, дедилар.

Али розияллоҳу анҳу айтадилар: Мен: “Эй Аллоҳнинг Расули, у қандай келтирилади?”, дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уни етмиш минг жилов ила олиб келинади. Ҳар бир жиловни етмиш минг фатишта етаклаб келади. Сўнгра жаҳаннам силжийди. Агар уни ўз ҳолига ташлаб қўйилса, йиғилганларнинг барчасини куйдириб юборар эди. Сўнгра жаҳаннам менга кўриниб: “Эй Муҳаммад, сен билан менинг ишим йўқ. Аллоҳ менга гўштингни ҳаром қилган”, дейди”.

(У кунда) тирик жон борки, “Ўзим! Ўзим!”, деб қолади. Фақат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламгина: “Роббим, умматим! Роббим, умматим!”, дейдилар.

Муҳаммад ибн Аҳмад Қуртубийнинг “Ал-Жоме ул-аҳком ул-Қуръон” номли тафсирларидан эркин таржима. 22/282.

Мурод Музаффар ўғли
Кўкалдош ўрта махсус 
Ислом билим юрти 4-курс талабаси 

[1] “Фажр” сураси, 23-оят.
[2] “Фажр” сураси, 21-23-оятлар.

 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!