Аҳли ирфон

«Роббингизни айбламанг ва унинг (ишларига) шубҳа билан қараманг»

656

Бу бизларни доимо Аллоҳга ва унинг ҳикматига суянишимизни талаб қилади. Роббингиз учун қилаётган амалингизда озгина қийинчилик бўлса ҳам, албатта, унда ҳикмат бор. Роббингизни айбламанг ва унинг (ишларига) шубҳа билан қараманг. Сиз кўраётган бу қийинчиликни ўзингиз учун даво деб билинг.

Тез кунда унинг ўзингиз учун яхшилик эканини, яхшилик бўлганда ҳам, энг буюк яхшилик эканини ҳис қиласиз. Бу қийинчилик тез кунда кетиб, сиз унинг самарасини, албатта, кўрасиз. Бу биз ибрат олишимиз керак бўлган ишдир. Инсон ожиз, у турли хил нарсаларга дучор бўлади. У аввало ўз бошига тушаётган нарсалардан ибрат олиши керак. Лекин Аллоҳга бўлган ишончининг кучлилигига қараб (ажр олади).

Сиз бундай гапни айтманг, яьни Роббингизни айбламанг. Роббингизнинг ишларига ўзингизни таслим қилинг ва билингки, албатта, Аллоҳдан сизга фақат яхшилик етади. Бу яхшилик ошкора ёки яширинган бўлиши мумкин. 

Имом Бутий суҳбатидан
Абдуллоҳ Ғуломов эркин таржима қилди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Имом Бутий ва салафийлар кураши. Кўпчилик эшитишни хоҳламайдиган қисса

6937 20:00 09.09.2019

Зокир инсоннинг имтиёзлари

795 11:00 09.09.2019

Ажойиб кечирим сўраш

2043 23:50 24.08.2019

«Ҳар тепаликка бир белги бўладиган бино қуриб, беҳуда ўйин қилаверасизми?»

2221 12:42 21.08.2019

«Фитна уйқудадир, уни уйғотган кишини Аллоҳ лаънатлаган»

797 23:05 22.07.2019
« Орқага