Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Роҳинжалар ғайриинсоний шароитда яшашга мажбур”

1099

“Хьюман райтс вотч” (HRW) мьянмалик мусулмон роҳинжалар лагерларда оғир шароитларда яшаётгани ҳақидаги ҳисоботини эълон қилди. Жами 169 саҳифалик ҳисоботда Мьянманинг Аракан штатидаги 24 лагер ва шунга ўхшаш жойлардан сўз юритилган. 

Қайд этилишича, симтиканлар билан ўралган лагерларда қарийб 130 минг роҳинжа ушлаб турилибди, улар эркин ҳаракатланиш ҳуқуқидан маҳрум. Лагердагилар тўйиб овқатлана олмаяпти ва сув орқали юқадиган касалликларга чалиняпти. Роҳинжалар орасида болалар ва оналар ўлими юқори даражада. Шунингдек, ҳисоботда лагерларида яшайдиган 65 минг бола таълим олиш имкониятидан маҳрумлиги айтилган, бу эса бола ҳуқуқларининг тўғридан-тўғри бузилишидир. 

“Мьянма ҳукумати симтиканларни олиб ташлаб, араканлик мусулмонларга ўз уйларига қайтишга рухсат бермас экан, оғир халқаро жиноятларга қўл урмагани ҳақидаги баёнотлари ишончсизлигича қолаверади”, – дейди “Хьюман Райтс Вотч” ташкилоти вакили Шайна Баучнер.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мьянмалик собиқ ҳарбийлар иқрори: “Ҳа, мусулмонларни қирдик”

1879 13:10 09.09.2020

Мьянма: сафар қилган мусулмонлар мажбурий меҳнатга жалб этилган

683 08:00 28.08.2020

Тарихда бугун: Мьянмада мусулмонлар қирғини бошланди

1246 19:39 25.08.2020

"Фейсбук роҳинжалар геноциди бўйича эҳтимолий далилларни бермаяпти”

1108 09:00 12.08.2020

Малайзия қочқин роҳинжаларни очиқ денгизга ҳайдамоқчи эмас

871 15:02 14.07.2020
« Орқага