Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Роҳинжалар қирғини геноцид деб тан олиниши мумкин

588

БМТ Бош котибининг геноцидларнинг олдини олиш бўйича махсус маслаҳатчиси Адама Дьенг мусулмон роҳинжаларга нисбатан амалга оширилган жиноятлар судда геноцид деб тан олишини мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Унинг айтишича, ҳодисаларнинг геноцид экани ёки эмаслиги борасида суд қарор чиқариши лозим. “Аммо ҳуқуқий таъриф қандай бўлишидан қатъи назар, зўравонликларда айбдор бўлганлар жазога тортилиши керак”, – деди у.

Адама Дьенг Бангладешнинг Кокс-Базар шаҳрига бориб, бу ерга Мьянмадаги қирғиндан қочиб келган роҳинжалар билан суҳбатлашган.

“Агар қочқинларга менга сўзлаб берган фактлар судга тақдим этилса ва бу фактлар суд томонидан текширилса, у ёки бу ҳолатлар геноцид таърифига тўғри келиши эҳтимолдан холи эмас. Бироқ у ерда геноцид келиб чиқиши хавфи бўлгани аниқ”, – дея таъкидлади маслаҳатчи.

Аввалроқ Гамбия адлия вазирлиги БМТ Халқаро судига мурожаат этиб, Мьянмани роҳинжаларни геноцид қилишда айблаган эди.

Мьянманинг мусулмон роҳинжалар яшайдиган Ракхайн штатидаги вазият 2017 йилнинг августида оғирлашди. Ҳарбийлар амалга оширган қирғинда 400 дан зиёд киши ҳалок бўлгани айтилади. 600 мингдан зиёд роҳинжа уйларини тарк этиб, қочқинга айланди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Халқаро донорлар роҳинжаларга ёрдам беради

236 15:24 23.10.2020

Малайзия қочқин роҳинжаларни очиқ денгизга ҳайдамоқчи эмас

863 15:02 14.07.2020

Бангладеш: роҳинжалар лагерида ҳам коронавирус аниқланди

290 21:30 15.05.2020

“Роҳинжаларни қутқаринг!”

943 19:30 24.04.2020

Денгизда оч қолиб кетган роҳинжалар қутқарилди

585 21:30 16.04.2020

Мьянма: Роҳинжалар вакили билан интервью чоп этган муҳаррир балога қолди

1717 00:00 02.04.2020
« Орқага