Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Роҳинжаларни қутқаринг!”

943

Бутужаҳон мусулмон уламолар иттифоқи мусулмон малакатлар ва халқаро ташкилотларни мьянмалик роҳинжаларга нисбатан таҳдидларни бартараф этиш учун адолатли ва изчил қадамлар ташлашга чақирди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда. 

Ташкилот Бош котиби Али Қорадоғий мусулмон роҳинжаларнинг камситилиши, ўлдирилиши, мажбуран кўчирилиши ва уларга нисбатан геноцид сиёсатининг олиб борилишини қоралади. 

Қорадоғий минглаб роҳинжалар зўравонликлар туфайли қайиқларда қўшни давлатларга қочишга мажбур бўлганини, баъзилари йўлда ҳалок бўлганини эслатди. У Мьянмага қўшни давлатларни роҳинжаларга хавфсиз бошпана тақдим этишга, айниқса Рамазон ойида эмин-эркин ибодат қилишларига шароит яратишга чақирди.  

Мьянмада 1982 йилда қабул қилинган қонунга мувофиқ мусулмон роҳинжалар фуқаролик ҳуқуқларидан маҳрум бўлган, улар фуқаролиги йўқ шахслар ҳисобланади. 

БМТ роҳинжаларни дунёда энг кўп камситиладиган этник озчилик дея эътироф этган.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Халқаро донорлар роҳинжаларга ёрдам беради

237 15:24 23.10.2020

Малайзия қочқин роҳинжаларни очиқ денгизга ҳайдамоқчи эмас

863 15:02 14.07.2020

Бангладеш: роҳинжалар лагерида ҳам коронавирус аниқланди

290 21:30 15.05.2020

Денгизда оч қолиб кетган роҳинжалар қутқарилди

585 21:30 16.04.2020

Мьянма: Роҳинжалар вакили билан интервью чоп этган муҳаррир балога қолди

1717 00:00 02.04.2020
« Орқага