Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Роҳинжалик болаларнинг таълим олишига рухсат берилди

385

Бангладешда яшовчи роҳинжалик мусулмонлар 29 январь кунги хабарни ҳайрат ва хурсандчилик билан кутиб олдилар. Сабаби шундаки, Бангладеш ҳукумати уларнинг болаларига расмий таълим берилишини маълум қилди.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари Бангладешдаги қочоқлар лагерларида яшовчи ярим миллионга яқин Рохинжа болаларига сифатли таълим олиш имкониятини бериш учун узоқ вақтдан бери ҳаракат олиб бормоқда эдилар.

«Аллоҳим, Ўзингга шукур! Бангладеш бизга таълим олишимизга имкон бермоқда! Жудаям хурсандман. Бу жуда яхши. Мен ўз бахтимни сўз билан ифода эта олмайман. Аксар болалар икки ўқув йилини йўқотиб бўлди. Энди улар ўз орзулари ортидан бора оладилар. Бу ҳаётни янгидан бошлашга ўхшайди” дейди ўқув марказларидан бирида ўқитувчи бўлиб ишлайдиган 19 ёшли Муҳаммад Зобайер.

Лагерларда нодавлат ташкилотлари ва БМТнинг ўқув марказлари фаолият олиб боради. Аммо бу ердан қатнаган болаларга, асосан, тизимсиз таълим берилади.

Роҳинжанинг юқори мартабали етакчиси Дил Муҳаммаднинг айтишича, улар Бангладешдан миннатдор.

“Мамлакат бизга ўз эшикларини очиб, ҳаётимизни сақлаб қолди. Энди улар таълим бериш орқали бизнинг фарзандларимизни “йўқолган авлод”га айланишдан сақлаб қоладилар”, дейди у.

Маълумот учун, 2017 йили 730 мингдан зиёд Роҳинжа мусулмонлари Мьянмадан чиқиб кетишга мажбур қилинганди. Улар Бангладешга бориб жойлашган. Мьянма армияси бошчилик қилган ушбу қувғинни БМТ генодцидга тенглаштирганди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ана холос! Бангладешлик чақалоқ тириклайин кўмилишига бир баҳя қолди

572 14:35 21.10.2020

Бангладеш: жинсий тажовуз қилганлар қатл этилади

815 11:05 13.10.2020

Бангладеш:  250 мингдан зиёд масжиди бор мусулмон давлати

1264 11:54 17.09.2020

Олти ой олдин Бангладешдан қочган роҳинжалар Индонезияга етиб борди

666 22:25 07.09.2020

Бангладеш: масжидда портлаш, қурбонлар бор

850 16:50 05.09.2020

Минглаб кишига сохта коронавирус тести ўтказган бангладешлик қўлга тушди

482 19:45 17.07.2020
« Орқага