Янгиликлар

Россия АҚШни Сурия нефтини ўғирлашда айблади

769

Россия мудофаа вазири ўринбосари, генерал-полковник Александр Фомин АҚШни Сурия нефтини ўғирлашда айблади. 

У “Известия” газетасига берган интервьюсида америкаликларнинг Суриядаги ҳаракатларни сурбетлик деб атаб, Вашингтоннинг Дамашққа нисбатан иқтисодий санкциялари инсонийликка тўғри келмаслигини таъкидлади. 

Фоминнинг сўзларига кўра, Сурияда оғир гуманитар вазият юзага келган, Ғарб давлатлари эса Россиянинг чақириқларига қулоқ солиш ўрнига АҚШнинг санкцияларини қўллаб-қувватлаяпти. 

Россия мудофаа вазирлиги аввал ҳам бир неча бор АҚШни Сурия нефтини ўмаришда айблаб чиққан. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россияда кўп қаватли уй портлади

779 22:30 04.04.2020

Россия: Коронавирусдан тузалган аёл вафот этди

1614 21:30 04.04.2020

Коронавирус йўқоладими ёки инсоният билан қоладими? – академик жавоби

2435 09:53 04.04.2020

Россияда коронавирус ташхиси учун юқори аниқликдаги тест яратилди

723 14:30 31.03.2020

Россия кечикди...

2436 09:00 30.03.2020

Россияда 228 та янги коронавирусга чалинган қайд этилди

701 23:30 28.03.2020
« Орқага