Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия Бош вазири ва президент матбуот котибининг ўғиллари урушга боришдан бош тортди

2381

Мухбирлар Песковнинг ўғлига қўнғироқ қилиб, чақирув комиссиясига келишни сўрашган. У бу масалани «бошқа даражада» ҳал қилишини айтган.

«Оммавий сиёсат» канали бошловчиси Дмитрий Низовцев ҳарбий комиссарлик ходими номидан Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг ўғли Николай Песковга қўнғироқ қилганда у ҳарбий хизматга боришдан бош тортган.

Низовцев «Оммавий сиёсат» YouTube каналида жонли эфирда Николай Песков билан боғланиб, ўзини ҳарбий комиссариат вакили деб таништирган ва уни ҳарбий хизматга чақирди. Бунга жавобан Кремль матбуот котибининг ўғли бу масалани «бошқа даражада» ҳал қилишини айтган.

 “Агар сиз менинг жаноб Песков эканлигимни билсангиз, у ерда бўлишим тўғри эмаслигини тушунишингиз керак. Мен масалани бошқа даражада ечаман. Мен нима содир бўлаётганини ва қандай ҳуқуқларга эга эканлигимни умуман тушунишим керак. Эртага мени  олиб кетиш сизга ҳам, менга ҳам керак эмас”, - деб жавоб берган тўридан-тўғри эфирда журналистга.

Кремль матбуот котиби «Подъем» нашрига вазиятни изоҳлаб,  ўғлининг чақирув комиссиясига келишдан бош тортганига ишонмаслигини айтган. «Аввал суҳбатни тўлиқ баён этишларини сўранг. Мен унинг тўғри танловига шубҳа қилмайман», деган президент матбуот котиби.

Аввалроқ «Агора» халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Павел Чиков ҳарбий хизматни ўташни кечиктириш ҳуқуқига эга бўлган барча тоифадаги фуқароларни санаб ўтган эди. Улар орасида Федерация Кенгаши аъзолари ва Давлат Думаси депутатлари ҳам бор.

Низовцев Россия Бош вазири Михаил Мишустиннинг ўғли Алексейга ҳам қўнғироқ қилган. У ўзини ҳарбий комиссар сифатида кўрсатиб, урушга кўнгилли сифатида рўйхатдан ўтиш учун чақирув комиссиясига келишга тайёрми ёки йўқлигини сўраган.

«Келажакда сафарбар бўлишингиз учун рўйхатдан ўтиб, биз билан захирада бўла оласизми?» – деган саволига Мишустиннинг ўғли  Олий Иқтисодиёт мактабининг магистратура босқичида ўқиши, бундан олдин эса Бауман номидаги Москва давлат техника университетининг ҳарбий факультетини тамомлагани ва «жанг қилиш истаги» ҳали пайдо бўлмагани ҳамда уни кўнгилли сифатида рўйхатдан ўтказиш «ҳали керак эмас»лигини айтган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россиядаги мигрантларнинг Ўзбекистонга қайтиши қандай оқибатларга олиб келади?

363 20:35 28.09.2022

Темурнинг охирги юриши

239 20:05 28.09.2022

Россияда хусусий самолётларда парвозларга талаб кескин ошди

212 18:25 28.09.2022

«Пахта иши»: Президентга мурожаат сабаблари. Россия-Украина: бизнес зарарда(ми?)

188 18:05 28.09.2022

44 кун: қаҳрамонлик, ғалаба ва озодлик

200 17:45 28.09.2022

Россия фуқароси бўлмасангиз, хавотир олманг!

477 17:20 28.09.2022
« Орқага