Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия чегарачилари Қорабоғ яқинида жойлаштирилди

1566

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Россия чегарачилари тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси билан чегарада жойлашганлигини тасдиқлади. Шундай қилиб, у 28 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Қорабоғ минтақасидаги Арманистон чегарасида гўёки Россия ҳарбийларининг фотосуратлари пайдо бўлиши масаласига изоҳ берди.

"Бу янгилик эмас, россиялик чегарачилар доимо Арманистоннинг Эрон ва Туркия билан чегараларида бўлган. Ҳозир эса сўнгги воқеалар натижасида россиялик чегарачилар ҳам Арманистоннинг жануби-шарқий ва жануби-ғарбий чегараларида турибди", – деб жавоб берди Пашиняннинг сўзларини келтирган испаниялик журналист Пабло Гонсалес.

Суҳбат аввалроқ, 20 октябрь куни эълон қилинган, ҳукумат матбуот хизматида тасдиқланган, аммо бу парча якуний версияга киритилмаган, деб ёзади РИА Новости.

Аввалроқ, 5 октябрь куни Пашинян Германия оммавий ахборот воситаларига берган интервюсида Москва ва Ереван ўртасида келишувлар ҳамда умумий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими мавжудлигини эслади.

Унга кўра, Тоғли Қорабоғдаги можарони ҳал қилиш бўйича ЕХҲТ Минск гуруҳи (РФ, АҚШ, Франция) даражасида минтақага Россия тинчликпарвар кучларини жалб қилиш масаласи кўтарилиши мумкин.

Бироқ, Кремл тинчликпарвар кучларни Қорабоғ можароси зонасига юбориш фақат икки томон – Арманистон ва Озарбайжоннинг розилиги билан амалга оширилиши мумкинлигини таъкидлаган.

Россия чегарачилари Арманистонда икки давлат ўртасидаги икки томонлама келишувга биноан жойлаштирилган.

Россия ФСБнинг Арманистондаги чегара бошқармаси тўртта бўлинмани - Гюмри, Армавир, Арташат ва Мегрида, шунингдек, Ереван Звартноц халқаро аэропортида алоҳида назорат пунктини ўз ичига олади.

Тоғли Қорабоғдаги чегара чизиғидаги вазият 27 сентябр куни эрталаб кескинлашган. Ўша куни Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон қуролли кучлари ушбу Қорабоғ ҳудудига ҳужум уюштирганини айтган эди. Бунга жавобан, Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон қуролли кучлари чегара чизиғидаги аҳоли пунктларини ўққа тутганини эълон қилди. Унга кўра, тинч аҳоли ўлдирилганлар бор.

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси ҳукумати ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилган. Арманистон ҳукумати ҳам шу каби чораларни кўрди. Озарбайжон эса бутун мамлакат бўйлаб ҳарбий ҳолат ва бир қатор шаҳар ва вилоятларда комендантлик соати жорий этган, шунингдек, қисман сафарбарлик эълон қилган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россиялик фуқаро терактни оқлагани учун жарима тўлайди

397 16:35 30.11.2020

Коронавирус: Россияда қашшоқлар сони янада ортиши мумкин

299 10:40 29.11.2020

Россия Африка давлатларини коронавирус вакцинаси билан таъминламоқчи

289 14:30 28.11.2020

Қирғизистон рус тилини расмий мақомидан маҳрум этмоқчи

614 17:52 26.11.2020

Трамп бир яхшилик қилиб кетмоқчи...

2593 12:05 25.11.2020

Қорабоғ кимники? - Путин изоҳ  берди

3520 09:21 23.11.2020
« Орқага