Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия Европа Иттифоқи билан алоқаларни узиши мумкин

1000

Агар Брюссел Россия иқтисодиётининг айрим соҳаларига қарши санкцияларни қўлласа, Россия Европа Иттифоқи билан алоқаларини узиши мумкин, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров "Соловьев LIVE" YouTube-каналида.

Владимир Соловёвнинг саволига жавоб берар экан, вазир: “Баъзи соҳаларда бизнинг иқтисодиётимиз, шу жумладан энг нозик соҳаларда хавф туғдирадиган санкциялар қўлланилишини кўрсак, биз (EИ билан алоқаларни узиш учун) тайёрмиз", – деган.

"Ҳа, биз ўзимизни дунё ҳаётидан ажратиб қўйишни хоҳламаймиз, аммо бунга тайёр бўлишимиз керак. Агар тинчлик истасангиз, урушга тайёр туришингиз керак", – дея таъкидлаган у.

Eвропа Иттифоқи "Ив Роше иши” деб номланган иш бўйича ҳибсга олинган сиёсатчи Алексей Навалний билан боғлиқ вазият туфайли Россияга қарши янги жиддийроқ санкцияларни қўллаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Мухолифат тарафдорлари бу айбловни уйдирма, деб аташмоқда.

Аввалроқ, Европа дипломатиясининг раҳбари Жосеп Боррелл Сергей Лавров билан музокаралар ўтказиш учун Москвага келган ва бу баъзи европалик сиёсатчиларнинг танқидига учраган эди. Учрашув охирида у Россия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар рус мухолифати раҳбарининг заҳарланиши ва қамоққа ташланганидан кейин "охирига етганини" айтди. Шу билан бирга, Боррелл Брюссел Кремл билан ҳамкорликка йўл излашда давом этишини таъкидлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Байден ва Путин Украина бўйича гаплашишди

728 16:00 14.04.2021

В. Путин: ”Тўғрисини айтганда, Николай II арзигулик сиёсатчи бўлмаган...”

1825 07:00 14.04.2021

Россия Украинадаги русийзабонларни ҳимоя қилмоқчи

687 18:30 13.04.2021

Россиядан Украина чегараларида "провокацияларни тўхтатиш" талаб қилинди

391 12:30 13.04.2021

Зеленский Байдендан Россияни "жиловлаб туриш" учун ёрдам сўради

688 10:30 13.04.2021

Россиядан Туркияга чартер рейслари тўхтатилади

347 09:30 13.04.2021
« Орқага