Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия ФХХ раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг қабулида бўлди

594

Кеча, 1 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортниковни қабул қилди.

Учрашув аввалида Александр Бортников давлатимиз раҳбарига Россия Президенти Владимир Путиннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Жорий йил 19 ноябрь куни Москва шаҳрида ўтган олий даражадаги икки томонлама учрашувнинг самарали натижалари юксак баҳоланди.

Хавфсизликка замонавий таҳдидларга, шу жумладан терроризм, экстремизм, уюшган жиноятчилик, кибержиноятлар, наркотрафик ва бошқа хавф-хатарларга қарши курашишда икки мамлакат ваколатли органлари ўртасидаги мунтазам алоқаларни давом эттириш ва амалий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Афғонистонда вужудга келаётган ҳолатдан келиб чиқиб минтақадаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

251 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

556 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

424 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

228 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

890 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1016 18:30 24.01.2022
« Орқага