Янгиликлар

Россия фуқароларига тезда АҚШни тарк этиш тавсия қилинди

1657

Россиянинг АҚШдаги элчихонаси Россия фуқароларига ватанларига қайтишни тавсия қилди. Дипломатик ваколатхона АҚШ ҳукумати COVID-19 коронавирус пандемиясининг тарқалиши сабабли яқин келажакда барча аэропортларни ёпиши мумкин, деб ҳисобламоқда.

“Коронавируснинг тез тарқалиши муносабати билан АҚШ ҳаво ҳудудининг ёпилиш хавфи мавжуд. Шу муносабат билан биз Россия фуқароларига мавжуд рейслар билан имкон қадар тезроқ Россияга қайтишларини тавсия этамиз”, - дейилади элчихонанинг фейсбукдаги саҳифасида.

Таъкидланишича, ҳозирда "Аэрофлот" АҚШдан мунтазам рейсларни амалга оширмоқда, 29 мартдан сўнг эса фақатгина Нью-Йоркдан парвозлар амалга оширилади.

Россия фуқароларини эвакуация қилиш фақат Россияга мунтазам парвозлар тўхтатилган давлатлардагина амалга оширилади, дейилади элчихонада.

АҚШда 53 740 коронавирус инфекцияси қайд этилган бўлиб, 706 киши вафот этди. Мамлакат коронавирус тарқалиши бўйича Хитой ва Италиядан кейин учинчи ўринда турибди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон ва АҚШ: «Жексон-Вэник» тузатиши бекор бўладими?

667 19:30 03.04.2020

АҚШ: Ниқоблар коронавирусда фойдаси борми?

687 14:00 03.04.2020

АҚШда ишсизлик рекорд даражага чиқди

434 12:00 03.04.2020

АҚШ ва Хитой муносабатлари кескинлашмоқда...

2371 10:30 03.04.2020

Эксперт: "Ўзбекистон коронавирус бўйича шаффоф маълумотлар беряпти"

1373 10:00 03.04.2020

Коронавирус юққанлар сони 1 миллиондан ошди

710 09:30 03.04.2020
« Орқага