Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия фуқаролигини олганларнинг чақирув ёшини ошириш таклиф қилинди

827

Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари кенгаши раиси Валерий Фадеев мамлакатга келган ва Россия фуқаролигини олган шахсларнинг чақирув ёшини 45-50 ёшгача оширишни таклиф қилди. 

“Конституцияда айтилишича, Ватанни ҳимоя қилиш Россия Федерацияси фуқаросининг бурчи бўлиб, туғилиш орқали фуқароликни олганлар ва фуқароликка қабул қилинганлар ўртасида фарқ қилмайди. Бу ҳуқуқий бўшлиқни тўлдириш ва фуқароликка қабул қилинган фуқароларнинг ҳарбий ёшини 45 ёки 50 ёшга ошириш имкониятини кўриб чиқиш зарур”, — дея Фадеевнинг сўзларини келтирган Инсон ҳуқуқлари кенгаши расмий Телеграм-каналида.

Кенгаш раҳбарининг тушунтиришича, ҳозирда Россиянинг фуқаролигига қабул қилинган фуқаролар 27 ёшдан ошган бўлса, ҳарбий хизматга чақирилмайди. 

Шу билан бирга, Фадеевнинг аниқлик киритишича, биз Россия фуқаролигини олган хорижликларни зудлик билан сафарбар қилиш ҳақида гапирмаяпмиз, чунки бу камситиш бўлади. 

21 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман сафарбарлик бошланганини эълон қилди. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, расмийлар 300 минг кишини чақириш ниятида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Унаштирилгач кўришиб юрса бўладими?

2248 09:15 18.01.2023

Aфғонистондаги портлашда 7 киши ҳалок бўлди

581 12:09 06.12.2022

Қатар жаҳон чемпионатида нимага эришади?

1969 18:00 21.11.2022

Қирғизистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини чеклади

609 15:50 07.11.2022

Афғонистон: мактабда содир этилган портлаш қурбонлари сони ошмоқда

664 11:53 30.09.2022
« Орқага