Таҳлил

Россия- Грузия урушини ким бошлаган?

2697

Марҳум журналист, ҳарбий корреспондент, Россия-Грузия урушини олдинги сафларда туриб ўтказган Ўрхон Жамол фикрича, 2008-йилги мазкур урушда ўз мақсадига фақат цхинваль қўғирчок режими раҳбари Эдуард Кокойти эришган. Унинг сўзларига кўра, Грузия ва Россия ўз мақсадларига эришолмаган.

“Ҳар бир тараф ўз муаммоларидан халос бўлишни истаган. Грузия ўзининг ҳудудий бирлик масаласини ҳал қилишни мақсад қилган. Россия иғвогарлик йўли билан грузин ҳукмрон элитасини ўзгартиришни, Осетия эса ўз ҳудудидаги грузинлардан халос бўлишни истаган.

Грузия ва Россия ўз мақсадига эришмади: грузинлар ўзиники деб ҳисоблайдиган ерларини қайтариб ололмади, Саакашвили эса шундайлигича ҳам президентлик курсисида қолди. Фақат Жанубий Осетия ўз мақсадига эришди: унинг ҳудудидан минглаб грузинлар чиқиб кетди, уларнинг овуллари эса ёқиб юборилди”.

Ўрхон Жамолнинг сўзларига кўра, иккала тараф ҳам урушга интилган, шунинг учун ҳам “Ким биринчи бўлиб урушни бошлаган” деган саволни қўйиш – ёш болаларча савол.

“Уруш грузин полицияси махсус бўлинмаси ва осетин кўнгилли аскарлари ўртасида аллақачон пишиб етилган эди”, дейди журналист ва эслатиб ўтадики, уруш 1 августда эмас, балки бундан ярим йил олдин бошланиб бўлган эди.

“1-августдан ярим йил олдин уруш провакация қилина бошланган эди. Ҳали баҳордаёқ тинчлик ўрнатувчи шахс ниқоби остида Осетияга “Восток” этник батальонининг спецнази кириб келади. “Восток” офицерлари маҳаллий ер билан яхши таниш бўлган ва урушга тайёргарликни бошлаб юборишди.

Лекин грузинлар ҳам уйқуда эмасди, Грузиянинг Россиядаги собиқ элчиси менга шундай деганди: ʼʼСаакашвилининг ўзи қиш фаслининг охирларидан бошлаб генераллар билан уруш режаларини муҳокама қилишни бошлаган эди“

Уруш етилиб пишган, ҳамма жангга қараб бораётган эди. Энди эса биринчи бўлиб урушни ким бошлаганини тушунтириш – бу энди ёш болаларнинг иши. Уруш бўлишини иккала томон ҳам хоҳлаган”, дейди марҳум журналист.

Бу уруш Россия армиясини кўп нарсага ўргатди, ислоҳотлар бошланишига кўмаклашди.

“Унутмаслик керакки, айнан Грузия билан бўлган уруш армияда ҳақиқий ислоҳотларни бошлашга туртки бўлди. Бу бир. Иккинчидан, бу жангдан уялмоқ керак, негаки бу жанг руслар ва грузинлар ўртасида, қачонлардир бир-бирига сўз берган, бир халқни ҳимоя қилишга қасамёд қилган офицерлар ўртасида бўлиб ўтди. Бу икки биродар миллат ўртасидаги уруш эди.

Учинчидан. Мен кўплаб ҳар хил жангларни кўрдим, айтишим мумкинки, бу жуда олийжанобларча ва мардонавор жанг бўлган, агар шу сўзларни урушни таърифлаш учун қўллаш мумкин бўлса. Яъниким, ҳеч бир урушда унинг қатнашчилари оддий ҳарбийча ёввойликдан ўзини максимал даражада тийиб ҳаракат қилган урушни кўрмагандим. Албатта, кўплаб урушда бўлгани каби бунисида ҳам асирларни қийнаган, уларни ўлдирганлар ҳам бўлди, аммо мен кўрган урушлардаги даражада эмас”, дейди россиялик журналист.

2008 йил август воқеаларининг такрорланиш эҳтимоли тўғрисида тўхтала туриб, Ўрхон Жамол эслатиб ўтадики, Тбилисига кирмай Россия ўз мақсадига эришолмаган. Унинг фикрича, ҳал қилиниши керак бўлган якка-ю ягона иш – бу ҳукмрон элитанинг ўзгаришидир, худди буни америкаликлар Афғонистон ва Ироқда қилганлари каби.

Ўрхон Жамол

Манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Руслар французларнинг ҳарбий кемасидан нусха кўчирмоқчи

576 19:00 30.05.2020

Пандемия туфайли меҳнат муҳожирлари Ўзбекистонга қайтмоқда

718 16:30 30.05.2020

“Россия Ливиянинг сохта пулларини босган”

730 15:14 30.05.2020

Тожикистон Москвага нота юборди: “Ички ишларимизга аралашманглар!”

2464 11:15 30.05.2020

Россиянинг иштаҳаси очилди – Суриядаги базаларини кенгайтирмоқчи 

700 10:15 30.05.2020

Чигиртка балоси энди Россияда 

972 18:00 29.05.2020
« Орқага